Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Форишда депутат билан учрашув ўтказилди

Форишда депутат билан учрашув ўтказилди

25 июнь 2018 йил
1 548
0

ЎзХДП Фориш туман кенгашида партиядан сайланган депутатларнинг ўз округларидаги аҳоли билан мунтазам учрашув ва мулоқотлари ташкил этилиб бориляпти.

Ана шундай халқ билан мулоқотларнинг бири «Нурак» маҳалласи аҳолиси билан бўлиб ўтди. Мулоқотда халқдепутатлари туман Кенгаши депутати Зоир Тоғаев айни кунда мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширлаётган ислоҳотлар,қабулқилинаётган янги қонунлар ва уларнинг мазмун-моҳиятиҳақида ахборот берди.

Очиқ мулоқотда маҳаллада яшовчи Аҳмад Неъматов ичимлик суви муаммо бўлиб турган бир пайтда четдан кириб келаётган отар-отар моллар Нураксой сувини ифлослантираётгани, Ўскан Муҳаммадиев қишлоққа 1970 йилларда ўрнатилган трансформаторлар яроқсиз ҳолга келиб қолгани, натижада маҳаллада тез-тез электр энергияси таъминоти узилиб қолаётгани ҳақида сўз юритдилар.

Ҳусан Сайфуллаев эса туман давлат солиқ инспекцияси ходимлари аҳоли ўртасида солиқ тизимидаги янгиликлар юзасидан тарғибот ишларини олиб боришлари юзасидан таклиф билдирди.

Аҳоли томонидан билдирилган мурожаат ва таклифлар юзасидан тегишли корхона, ташкилот ва муассасаларга депутатлик сўровлари юборилиб, ижроси назоратга олинди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар