Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Зафарободда ғалла шартнома режасини ошириб бажарган фермерларга автомашина калитлари топширилди

Зафарободда ғалла шартнома режасини ошириб бажарган фермерларга автомашина калитлари топширилди

26 июнь 2018 йил
1 707
0

Жиззах вилоятида ғалла ўрими жуда авжида.

Ҳар бир техникадан самарали фойдаланиб, ёнилғи-мойлаш маҳсулотлариҳамда эҳтиётқисмларни ўрим кетаётган далаларга етказиш ҳамда илғорларни рағбатлантириш чоралари кўрилмоқда. Хусусан, "Жиззахдонмаҳсулот” очиқакциядорлик жамиятига қарашли Зафаробод дон қабулқилиш шохобчасида Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғиҒайрат Қодиров томонидан давлатга ғалла сотиш шартномавий режасини ошириб бажарган фермерларни муносиб рағбатлантирмоқда. Ана шундай заҳматкаш фермерлардан Зафаробод туманидаги Эрали Нурбоев бошчилигидаги "Хирмон макони” фермер хўжалигидир. Мазкур хўжалик раҳбарига мукофот тарзида "Кобальт” автомашинаси калити берилди.

Ушбу фермер хўжалиги жорий йилда 22 гектар майдонда ғалла етиштириб, режадан ошиқ50 тонна дон топшириб, вилоятимиз хирмонига ўзининг муносибҳиссасиниқўшди. Раҳбариятнинг бундай эътиборидан Эрали Нурбоев янада фаолроқишлашга ундади.

Шунингдек, шу куни Абдужаббор Омонбоев раҳбарлигидаги "Омонбой” фермер хўжалигига ҳам "Спарк” русумли автомашина топширилди. Ғалла ўрими мавсумида юқори натижаларга эришган мазкур фермер хўжалиги аъзолари дилида қувонч порлади. Абдужаббор Омонбоев бошчилигидаги "Омонбой” фермер хўжалиги давлатга 30 гектардан белгиланган шартнома режасини бажариб, 50 тонна ошиғи билан уддалади. Бундай рағбат, бундай имконият ҳар бир миришкорни янада шижоатли меҳнат унумдорлигига чорлайди.

Абулқосим Аҳмедов,

Жиззах ИИБ матбуот хизмати раҳбари

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар