Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахдаги болалар оромгоҳида музей кўргазмаси ташкил этилди

Жиззахдаги болалар оромгоҳида музей кўргазмаси ташкил этилди

26 июнь 2018 йил
1 825
0

Жиззах вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи тарих, табиат, санъат бўлими ходимлари "Шароф Рашидов" оромгоҳи билан ҳамкорликда ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида "Ўтмишга бир назар” мавзусида тадбир ва кўчма кўргазма ташкил қилинди.

Тадбирни "Шароф Рашидов” оромгохи бош етакчиси Элбек Носиров олиб борди.

Тадбирда тарих бўлими бошлиғи Махмудов Фаррух сўзга чиқиб "Бугун мамлакатимизнинг тарихий ва маданий мероси, Маънавий қадриятларини ўзида асраб келаётган кўплаб музейлар фаолият кўрсатмоқда. Музейлар ёшларни маданий, тарихий ва бадиий меросимиз умумбашарий қадриятлар ҳалқимизнинг турмуш тарзи билан таништириш ва уларга ватан садоқат туйғусини юксалтиришда катта ёрдам бермоқда”-деб сўзини якунлади.

Тадбир давомида санъат ва тарих бўлими илмий ходимлари М.Дўлиева ва Г.Ҳақназаровалар томонидан кўргазмага қўйилган экспонатлар тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Тадбир ва кўчма кўргазмада оромгох дам олувчиларидан 130 нафари қатнашди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар