Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Форишда фермер еримни тортиб олишди деб иддао қилди. Бу қанчалик ҳақиқатлигига ойдинлик киритилди (видео)

Форишда фермер еримни тортиб олишди деб иддао қилди. Бу қанчалик ҳақиқатлигига ойдинлик киритилди (видео)

19 ноябрь 2019 йил
833
0

Айрим ижтимоий тармоқларда тумандаги «Истиқлол» маҳалласи фуқаролар йиғинида фаолият олиб бораётган «Зулфу Булоқ Чашмаси» оилавий корхонаси раҳбари Шавкат Давиров туман ҳокимлиги томонидан ер майдонлари тортиб олингани ҳақидаги маълумотлар тарқалди.

Шавкат Давиров бир неча йил давомида туманнинг кўл орти ҳудудидаги «Арнасой» маҳалла фуқаролар йиғинига раислик қилиб келди ҳамда «Зулфу Булоқ Чашмаси» фермер хўжалиги ташкил этади.

У оилавий корхонага ажратилган ер майдонларидан ноқонуний равишда фойдаланиб «Ўзбекистон Республикаси «Ер кодекси»нинг 24-моддаси талабларини бузган ҳолда ўзга ажратилган ер майдонларини ўзга шахсларга ижарага беради.
Жумладан, у «Рустам Жавоҳир Нур» корхонасига тегишли 760 бош, «Алжанат азия» МЧЖга тегишли 2500 бош майда шохли молларни ўзига тегишли яйловларда боқишга рухсат беради.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги «Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги экин майдонларини мақбуллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги №14-сон қарори талаблари бажарилмагани боис «Зулфи Булоқ чашмаси» фермер хўжалиги фаолияти ҳам ўрганилиб, «Ер тўғрисида»ги кодекс талабларини муттасил равишда қўпол равишда бузиб келаётгани учун «Зулфи Булоқ Чашмаси» фермер хўжалигига ажратилган ер майдони шартномаси халқ депутатлари туман Кенгашининг сессияси қарорига асосан бекор қилиниб, ер майдони туман ҳокимлиги захирасига қайтарилди.
Шундан кейин эса Шавкат Давиров турли юқори идораларга туман раҳбарлари устидан бўҳтондан иборат ҳеч қандай асосланмаган шикоят хатлари жўнатишни бошлаб юборди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Республика Бош прокурори, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига, Жиззах вилоят ҳокимига ёзган бўҳтон хатлари шулар жумласидандир.
Шавкат Давиров ҳудудда фаолият юритаётган фермер хўжаликларидан турли мақсадларда пул ундириш, фермер хўжаликлари сотаётган жун, тери ва гўшт маҳсулотларини унинг рухсатисиз сотмаслик талабини қўяди ҳамда Арнасой чегара пости чегарачиларига ушбу маҳсулотларни чегарадан унинг рухсатисиз чиқармаслик юзасидан хат бериб талаб қўяди.
«Арнасой Агро Голд» хусусий корхонаси раҳбари Б.Аматов, «Бахмаллик Ботир чорвадор» хусусий корхонаси раҳбари Б.Қаршибоев, «Оғабек Ҳусниддин чорва даласи» корхонаси раҳбари Б. Шаропов, «Нормат Нурли йўл» хусусий корхонаси раҳбари Қ.Қудратовлар бир неча бор унинг бу хатти-ҳаракатлари юзасидан туман ҳокими номига шикоят хати йўллашганини таъкидлаб ўтиш лозим.

   

Фориш туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар