Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Зомин қўриқхонасига бормоқчи бўлаётганларга 6 маслаҳат

Зомин қўриқхонасига бормоқчи бўлаётганларга 6 маслаҳат

09 декабрь 2019 йил
704
0

Зоминнинг гўзал тоғлари орасида жойлашган санаторий ва унинг атрофида сайр қилишга отланган ва унинг шифобахш ҳавосидан нафас олмоқчи бўлганлар учун 6 та маслаҳат бериб ўтмоқчиман.

Камина ҳам шу йилни июл ойида мазкур жойларга оилам билан 5-6 кунга сайр қилдим. Ростини айтганда, Зоминнинг ҳавосига гап бўлиши мумкин эмас. Республикамизнинг деярли ҳар бир чеккасидан келган шифоталаб ҳамюртларимизни кўриб кўзингиз қувонади. Айниқса Бухоро, Самарқанд вилоятларидан ташриф буюрганлар кўпчиликни ташкил қиладилар. Зоминда ҳали бўлмаган ва у ерга боришни режалаштирганлар учун қуйида тавсияларимни келтириб ўтаман:

Кийим – кечак. Агар ёзни жазирама иссиғидан қочиб, салқингина ҳавога бориб, мазза қилиб майкачада юраман десангиз адашасиз. Зоминга бораётган азиз ҳамюртим. Бу ерда нафақат тунда, балки куппа – кундузи ҳам совқотишингиз мумкин. Ҳар 4-5 кунда ёмғир ёғиб туради ва ҳаво жуда намли. Маслаҳатим ортиқча маҳмадоналиксиз ўзингиз ва фарзандларингиз учун иссиқ кийим олволинг. Афусланмайсиз.
Кириш пули. Зомин қўриқхонасига кириш пуллик. Зомин санаторийси Зомин қўриқхонасида жойлашганлиги учун у ерга кириш бепул эмас. Яъни қўриқхона ҳодимларига ҳар бир вояга етган шахс учун 7500 сумдан тўлов бор. Агар сиз таксида борган бўлсангиз ва ўша таксида яна қайтмоқчи бўлсангиз, албатта тўлов қилинганлиги ҳақида қоғозчани таксистга бериб юборинг. Чунки у сизни олиб кетиш учун қайтаётганда яна 7500 сум тўлашга мажбур бўлади. Тўлов қоғозини кўрсатса, ҳеч қандай муаммосиз уни бепулга киритишади. Ёш болаларга тўлов қилинмайди!
Яшаш учун тўлов. Тоғларда бир неча кун қолмоқчи бўлсангиз ва маблағингиз ҳавас қилар даражада бўлмаса, 2 хил вариантдан фойдаланишингиз мумкин. Чунки Зомин санаториясида 1 кечага қолиш (айниқса мавсум вақтида) енг камида 160000 сўмлар атрофида бўлади. Агар жой топа олсангиз. Одатда мавсум вақтида сиҳатгоҳда жой топиш ниҳоятда мушкул.
1-вариант бу санаторий ёнида жойлашган 2 қаватлик уйлар. Уй эгалари шунчалик "пишиқ" бўлиб кетишганки, сизга ўз хонадонларини жон деб таклиф қилишади. 3 хоналик хонадоннинг ҳар бир хонасида жойлашган, ётиш учун мўлжалланган диванга эгалик қилиш учун ҳар бир тунга 30-40 минг сўм атрофида тўлов тўлайсиз. Мазкур хонадонларда иссиқ сувли ванна, идиш товоқ, қозон ва ток печкаси бор. Лекин, улар 100% тўлиқ эмас.

2-вариант анча арзон вариант ҳисобланади. Сабаби сиз 1 кечага турар жойни 10-20 минг сўм атрофида топишингиз мумкин. Фақат битта "Лекин"и бор. Бунинг учун сиз қўриқхонага киришда жойлашган одамларнинг уйида яшайсиз ва 2 қаватлик хонадонлардек бор шароит бу ерларда йўқ. Яна бир муаммо бу ҳар куни 3000 сўм эвазига санаторияга қатнайдиган таксилардан фойдаланасиз. 2 – танлов ноқулайроқ бўлса ҳам, сиздан кўп маблағ кетмайди. Қўриқхонага кириш учун ҳар куни 7500 сўм тўлашингиз керак емас. Бир марта тўлайсиз ва санаторийдан ўзингизга "амбулаторний книжка" очириб оласиз.

4. Хоп, жойлашиб ҳам олдингиз. Ана энди соғлиғингизни тиклаш ҳақида ўйлашни бошладингиз. Муолажалар учун албатта ўзингизга санаторийнинг 2-қаватида жойлашган бинода "амбулаторний книжка" очириб олинг. Докторларга учрайсиз ва кассага 6000 сўм тўлайсиз. Агар нафас йўллари билан боғлиқ муаммоингиз бўлса сиҳатгоҳнинг ичида жойлашган ва бошқа жойларда кам топиладиган тузхона мавжуд. Тузхонада мавсум вақтида одам ниҳоятда кўп бўлади. Тузхонадан баҳраманд бўлиш учун 2 та энг маъқул вақтларни танлашингиз мумкин. Саҳар соат 4:00-4:30 гача ва тушликдан кейин соат 14:30 – 15:00 гача тузхонага қийинчиликсиз кира оласиз. Нархи 2000 сўм. Болаларга 1000 сўм.
5. Кўп юринг ва кам уҳланг. Зомин тоғларининг ҳавоси беқиёс. Ҳар бир борган меҳмон у ернинг хўш ҳавосидан нафас олиб тўймайди. Айниқса ўт – ўланлар, арчаларнинг ҳиди кайфиятингизни кўтаради. Бу ерда чарчоқ нималигини билмайсиз. Қорнингизни тўлдириб овқат есангиз ҳам, тўйганингизни билмайсиз. Тоғга бир марта чиқиб келиб, яна иштахангиз очилиб туради. Хуллас, айтмоқчиман-ки. Кам уҳлаб, кўп сайр қилинг. Сайр қилиш учун атрофлардаги арчали тоғларга чиқинг. Айтгандек, кечагина телевизорда кўрган маълумотимни айтиб ўтмоқчиман. Айтилишича 1 гектар арчазор бир катта шаҳардан чиқаётган заҳарли газларни юта олар экан. Ана енди ўзингиз ўйлаб кўринг 100 гектар арчазорни ичида айланиб юриш соғлиқ учун қандай фойдали эканлигини.

6. Атроф – муҳитни тоза тутинг. Яқинда мен яшаётган вилоятда вақтинчалик яшаб турган Франсиялик қиз билан гаплашиб қолдим. Қиз Зомин ҳақида жуда тўлиб – тошиб гапирди. Ҳатто бундай гўзал жойни кўриш учун ота – онасини ҳам Франсиядан таклиф қилди. Ота-онаси Зомин ҳақида ажойиб таассуротларини айтишибди. Лекин сиҳатгоҳ ва унинг атрофидаги аҳлатларни кўришиб, ўзбеклар ўз ерларини тоза тутишмас экан деган фикр билан қайтиб кетишибди. Ўзингиз ва фарзандларингиз тоғларда тозаликка риоя қилинг. Аҳлат ташламанг. Аллоҳ берган шундай гўзал маконни ифлос қилманг.

Азизлар, юқоридаги маслаҳатларим сиз учун фойдали бўлади деган умиддаман.

Насим Садиков

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар