Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » “Сўғдиёна” таркибини кучайтирмоқда

“Сўғдиёна” таркибини кучайтирмоқда

28 июнь 2018 йил
1 563
0

«Сўғдиёна» Зоминда йиғиннинг биринчи босқичини якунлади. Бугун жамоа ўз майдонларида машғулот ўтказди.

Таркибидабир қатор ўзгаришлар бўлди. Машғулотлардаҳамянги футболчилар иштирок этмоқда.

Жиззах вилояти тарбияланувчиси, мавсумни «Насаф» таркибида бошлаган Санжар Рашидов яна жамоамиз билан бирга. Бир муддат «Машъал» жамоасидаҳаракатқилган хужумчи Ихтиёр Тошпўлатов ҳам таркибга келиб қўшилди.

"Бунёдкор” жамоаси тарбияланувчилари Нуриддин ва Шохжаҳон ҲасановларСергей Иванович қўл остида машғулотларда иштирок этмоқда.Ўзбекистон ёшлар ва миллий терма жамоасида ҳаракатқилган, "Пахтакор”даги ўйинлари билан барчага таниш бўлган Жавоҳир Сохибов ҳам «Сўғдиёна» билан бирга. Вилоятмиз бош жамоаси қолган ўйинларда керакли очколарни тўплаб, мавсумни юқори ўринларда якунлаш мақсадида бир қатор тажрибали легионерларни ўз сафига қўшиб олмоқда.

Россиянинг «Москва», «Химки», «Луч Энергия», «Ротор»,Беларуссиянинг "Динамо” Минск, "Шахтёр” жамоаларида фаолият олиб борган дарвозабон Илья Гаврилов, "Напредок”, "Бюлис” Скопье, «Металлург» Скопье, 2016—2017 йилларда «Пембрук Атлета», 2017 йилда Белоруссия клуби «Торпедо-БелАЗ», македон жамоаси «Шкендию» да тўп сўрган ва мавсумни Муборакнинг «Машъал» жамоасида бошлаган ҳимоячи Жалил Асанилар ҳам жамоамиз машғулотларида иштирок этишмоқда.

Эртадан жамоамизнинг йиғинни пойтахтда давом эттиради. Тошкентдаги йиғин давомида ҳам жамоамиз таркибига бир қатор тажрибали футболчилар ва легионерлар қўшилиши кутилмоқда. Бизни кузатиб боринг ва барча ишончли маълумотлар «Сўғдиёна»нинг расмий саҳифалари орқали тақдим этиб борилади.

«Сўғдиёна» ПФК матбуот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар