Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Янгиободда 3-туманлараро газ участкаси бўлими янги бинода иш бошлади

Янгиободда 3-туманлараро газ участкаси бўлими янги бинода иш бошлади

18 декабрь 2019 йил
491
0

Тараққиёт сари дадил илдамлаётган юртдошларимиз манфаатларини таъминлаш, юртимизни обод, турмушимизни фаровон этиш йўлида мамлакатимизнинг чекка ҳудудларида ҳам амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида туманимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси бирмунча ошганлигини таъкидлаш жоиз.

Туманда “Обод қишлоқ” ва “Илғор ҳудуд” дастурлари асосида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, янги барпо этилган уй-жой ва маъмурий бинолар йуқоридаги фикрларимизга яққол далил бўлади.

Ушбу бунёдкорлик ишлари доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳомийлиги остида замонавий талабларга мос “3-туманлараро газ участкаси бўлими” ҳам қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди.

Шаҳарчага кираверишда қад ростлаган ушбу бино туман аҳолисига сифатли хизмат кўрсатиш ва уларнинг турмуш шароитларини янада яхшилаш билан бирга, ишчи ходимларининг ҳам хизмат сифатларини яхшилаш ва улар учун муносиб меҳнат шароитлари яратилишига ҳам олиб келади.

Янгиобод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар