Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » ДХМнинг асосий вазифаси аҳолининг эртанги кунга ишончини орттириш

ДХМнинг асосий вазифаси аҳолининг эртанги кунга ишончини орттириш

18 декабрь 2019 йил
566
0

Аҳолининг ҳаёт сифати, инвестиция иқлими, ишчанлик муҳитини яхшилаш ва бизнесни ривожлантириш мақсадида мамлакатда давлат хизматлари кўрсатиш тизими изчиллик билан такомиллаштирилмоқда ва модернизация қилинмоқда.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини амалга ошириш, шунингдек, аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимининг сифат жиҳатидан янги даражага ўтишини таъминлаш мақсадида 7 та энг муҳим ва долзарб йўналишларга таянган ҳолда 2017 йил 12 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5278-сонли Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ташкил этилди.

Бугунги кунда аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимининг долзарб тамойиллардан бири ҳисобланган «Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади»тамойили асосида давлат хизматлари сони 120 тадан ошганлигига барчамиз гувоҳмиз.

“Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш ва нотариал органлар соҳасида ҳамда расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича Давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 февралдаги 134-сонли Қарорига мувофиқ жисмоний шахсларга фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари (ФҲДЁ) маълумотномаларини бериш Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилади.

Бугунги кунда, мурожаатчилар экстерриториал тамойили асосида ўзларига қулай бўлган, яқин жойлашган Давлат хизматлари агентликларига тегишли тартибда мурожаат этган ҳолда мазкур давлат хизматлардан фойдаланишлари мумкин.

Жумладан, Давлат хизматидан фойдаланиш учун агентлик ходими мурожаатчи номидан сўровнома тўлдиради ва сўровномага қуйидагилар илова қилинади:

–паспорт ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат нусхаси;

–ариза берувчи ишончнома асосида ҳаракат қилаётганда – ишончнома нусхаси;

–ариза берувчининг марҳумга қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжатлари;

–ариза берувчи васиятномага асосан меросхўр бўлганда – васиятнома ва марҳумнинг ўлими ҳақида гувоҳнома нусхалари, ариза берувчи қонуний вакил бўлса – уни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси илова қилинади.

Ариза берувчи тақдим этган ҳужжатлар нусхалари Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан уларнинг асл нусхаларидан олинади.

Қарорга кўра, давлат хизматини кўрсатганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Шуни таъкидлаш жоизки, мурожаатчиларнинг вақтини тежаб, ортиқча ҳужжатларнинг сонини камайтириш мақсадида Давлат хизматлари агентлиги ФҲДЁ маълумотлар базасини болаларни боғчаларга қабул қилиш тизими EMIS билан интеграция қилди.

Бу эса, фақатгина туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома рақамини киритиш орқали 2015 йил 1 январдан кейин туғилган болаларнинг маълумотларини боғчаларга расмийлаштиришда ва шакллантиришда хатоликлар вужудга келмаслигини таъминлайди.

Давлат хизматлари агентлиги мутахассислари тизимни янада такомиллаштириш, эски тизимдаги муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирларни кўришда давом этмоқда.

ДХА Жиззах вилоят бошқармасида шаҳар, туман ДХМлари ходимлари ва ФҲДЁ архиви бўлими мутахассислари иштирокида бўлиб ўтган давра суҳбатида ушбу тизимнинг ишлаш самарадорлигини янада ошириш, фуқароларга кўрсатилаётган хизматлар муддатини қисқартириш, ваколатли органлар томонидан тақдим эталадиган ҳужжатлар ҳаққонийлигини таъминлаш, апостиль қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш, жисмоний шахсларга фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари (ФҲДЁ) ҳақидаги, яъни туғилганлик ҳақида, никоҳ тузиш, никоҳдан ажралиш, вафот этганлик, маълумотлар мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида ва шу каби маълумотномаларни бериш борасида тизимга киритилаётган маълумотлар борасида тушунча берилди. Давлат хизматлари марказлари ходимлари томонидан тизимни янада такомиллаштириш юзасидан амалий таклифлар сўралди.

Ўйлаймизки, давлат хизматлари марказлари ходимлари томонидан аҳоли учун шу каби қулай ва замонавий, айниқса шаффоф давлат хизматларининг кўрсатилиши «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилаётганлигидан» далолат беради.

Давлат хизматлар марказининг асосий мақсади – аҳолининг эртанги кунга бўлган ишончини янада оширишдир!

 ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар