Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззах, Самарқанд, Бухоро вилоятлари бўйлаб «тўй саёҳатлари ҳафталиги» акцияси ўтказилмоқда

Жиззах, Самарқанд, Бухоро вилоятлари бўйлаб «тўй саёҳатлари ҳафталиги» акцияси ўтказилмоқда

21 декабрь 2019 йил
399
0

Акция! 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил13-августдаги ПФ-5781-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Ички туризмни ривожлантириш ва ёшларни мамлакатнинг ҳар бир ҳудуди тарихи ва ўзига хос хусусиятлари билан таништириш мақсадида янги турмуш қурганлар учун Жиззах, Самарқанд, Бухоро вилоятлари бўйлаб «тўй саёҳатлари ҳафталиги» акцияси ўтказилмоқда.

Ушбу акция давомида янги келин-куёвлар учун меҳмонхоналар, транспорт ташкилотлари, умумий овқатланиш шаҳобчалари томонидан чегирмалар ҳамда саёҳат давомида концерт дастурлари ва маданий-кўнгилочар тадбирлар ташкил этилади. Бундан ташқари келин-куёвлар учун ташкил этиладиган саёҳатларда кутилмаган совғалар тақдим этилади. Акция 28 декабрга қадар давом этади.

Мурожаат учун телефон: (72) 223-84-30;

Жиззах вилоят Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар