Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси ташкил этилди

Жиззахда Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси ташкил этилди

24 декабрь 2019 йил
516
0

“Жиззах вилоятида замонавий агрологистика комплексини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (1027-сон, 23.12.2019 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар берди.

Қарорга мувофиқ, Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида замонавий агрологистика комплексини барпо этиш мақсадида МЧЖ шаклидаги “BMB-NRC Agrologistics” Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси ташкил этилди.

2023 йил 1 январга қадар:

- Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ва агрологистика комплекси томонидан олиб келинадиган (тасдиқланган рўйхат бўйича) хомашё, ускуна, махсус транспорт воситалари ва техника учун божхона тўловлари (ҚҚС ва божхона йиғимидан ташқари) тўлашдан;

— агрологистика комплексига чет элдан жалб қилинадиган мутахассислар   — жисмоний шахслардан олинадиган фойда солиғи тўлашдан озод этилди.

Қарор билан, шунингдек, “Жиззах вилоятида замонавий агрологистика комплексини ташкил этиш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича йўл харитаси тасдиқланди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар