Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда нафис санъат асарлар танлови ўтказилди

Жиззахда нафис санъат асарлар танлови ўтказилди

26 апрель 2018 йил
851
0

Шароф Рашидов туманидаги 16-умумтаълим мактабида Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудига бағишланган маънавий-маърифий кеча ташкил этилди. Шунингдек, “Эстетик фанлар” ойлиги муносабати билан миллий қадриятлар фестивали ўтказилди. Фестивал доирасида мактаб ўқувчилари томонидан расмлар танлови, миллий ҳунармандчилик асарлари, миллий таомлар кўргазмалари намойиш этилди. Шеъриятга, адабиётга ихлосманд ёшлар Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф ижоди ва ҳаёти хусусида гапирдилар. Энг сара шеърларидан намуналар ўқишди.

–Бугунги тадбир ўқувчи-ёшлар қалбида Ватанга садоқат, эл-юртга муҳаббат, миллий қадриятларимизга ҳурмат туйғуларини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади,–деди туман халқ таълими бўлими услубчиси Шаҳноза Зокирова.– Ўқувчиларни маънан ва жисмонан баркамол этиб етказиш мақсадида ўтказилган фестивал уларда катта таассурот уйғотди. 

Танловда ўзининг нафис расмлари, қўлбола ясалган миллий ҳунармандчилик  асарлари билан иштирок этган ўқувчилар Афруза Абдусатторова, Шаҳризода Ҳайдарова, Дилафруз Орипова, Моҳинур Бозорова ҳамда Паризода Мусурмоновалар турли йўналишларда ғолибликни қўлга киритди.  

Тадбирда илғор ва фаол ўқувчилар мактаб маъмуриятининг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Шаҳноза ЮЛДАШЕВА,

Ботир ҚУДРАТОВ олган сурат

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар