Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг олтинчи чақириқ биринчи сессиясини чақириш тўғрисида вилоят ҳокими қарори имзоланди

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг олтинчи чақириқ биринчи сессиясини чақириш тўғрисида вилоят ҳокими қарори имзоланди

06 январь 2020 йил
821
0

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг олтинчи чақириқ биринчи сессиясини чақириш тўғрисида вилоят ҳокимининг 4-сонли қарори имзоланди.

Қарор Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан чиқарилган. 

Қарорга асосан:

  1. Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ биринчи сессияси 2020 йил 13 январь куни соат 11-00 да Жиззах шаҳрида чақирилсин.
  2. Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:

Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашига ўтказилган сайлов якунлари тўғрисида;

Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш тўғрисида;

Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг Регламентини тасдиқлаш тўғрисида;

Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг доимий комиссияларини тузиш ва таркибини тасдиқлаш тўғрисида;

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Жиззах вилояти ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни тасдиқлаш тўғрисида.

  1. Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи тегишли котибиятлар, мутасадди идоралар билан биргаликда сессияга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир ташкилий тадбирларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминласин.
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар