Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахлик ёш оилаларнинг Бухоро вилоятига ҳафталик доирасида саёҳати уюштирилди

Жиззахлик ёш оилаларнинг Бухоро вилоятига ҳафталик доирасида саёҳати уюштирилди

10 январь 2020 йил
285
0

Жиззахлик келин-куёвларнинг Бухоро вилояти бўйлаб «Тўй саёҳатлари ҳафталиги» акцияси давомидаги саёҳатлари уюштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги ПФ-5781-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Ички туризмни ривожлантириш ва ёшларни мамлакатнинг ҳар бир ҳудуди тарихи ва ўзига хос хусусиятлари билан таништириш мақсадида Жиззах вилоят туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси томонидан янги турмуш қурганлар учун Бухоро вилояти бўйлаб «тўй саёҳатлари ҳафталиги» акцияси давомидаги саёҳатлар ўтказилди.
Саёҳат давомида келин-куёвлар Бухоро вилоятининг “ЕТТИ ПИР” зиёратгоҳлари ва Бухоро шаҳридаги тарихий масканлар билан танишдилар. Ёш келин-куёвлар саёҳат давомида Бухоро вилояти тарихи, маъданияти ва яшаш тарзи билан яқиндан танишдилар.
Ушбу акция давомида янги келин-куёвлар учун меҳмонхоналар, транспорт ташкилотлари, умумий овқатланиш шаҳобчалари томонидан чегирмалар ҳамда концерт дастурлари ва маданий-кўнгилочар тадбирлар ташкил этилди.

Бундан ташқари келин-куёвлар учун ташкил этилган саёҳатларда махсус совғалар тақдим этилди.

Жиззах вилоят туризмни ривожлантириш

ҳудудий бошқармаси матбуот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар