Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Айдаркўлда ҳарбий хизматчилар ва овчилар ўқув йиғини ўтказилди (фото)

Айдаркўлда ҳарбий хизматчилар ва овчилар ўқув йиғини ўтказилди (фото)

11 январь 2020 йил
400
0

Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги ҳамда Ўзбекистон овчи ва балиқчилар спорт бирлашмаси ҳамкорликда экстремал шароитларда инсон иродасини синовдан ўтказиш бўйича икки кунлик ўқув йиғини ўтказилди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилган.

Жиззах вилоятидаги Айдаркўл соҳилларида ўтган йиғинда 60 га яқин овчи ва ҳарбийлар иштирок этди.

Ўқувларда дала чодирлари тикилди, ҳарбий қурол-аслаҳалар, ов қуроллари кўргазмаси ташкил қилинди. Овчилар ва ҳарбийлар ҳар бир қуролнинг ўзига хос жиҳатлари ва хусусиятларини ўрганди.

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Биринчи куни ҳарбийлар ва овчилар ўзларига егулик излади. Гуруҳларга бўлинган саёҳат ишқибозлари овчи итлар ёрдамида из олиш, уни излаш, қайиқларда балиқ овлаш каби машғулотларга жалб қилинди.

Йиғин якунида ўқувларда иштирок этган ҳарбийлар ва овчиларнинг овланган ҳайвонлари, паррандалар ҳамда тутилган балиқлар ҳисоб-китоб қилинди. Мусобақа ғолиблари аниқланди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар