Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » 2020–2026 йилларда пахта теримини механизациялаш жадаллаштирилади

2020–2026 йилларда пахта теримини механизациялаш жадаллаштирилади

15 январь 2020 йил
204
0

«Республика ҳудудларида пахта ҳосили теримини механизациялаш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» Ҳукумат қарори (21-сон, 14.01.2020-й.) қабул қилинди, деб ёзмоқда «Ҳуқуқий ахборот» телеграм-канали.

Қарорга мувофиқ:

  • биринчи босқичда (2020 – 2022 йиллар) Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида;
  • иккинчи босқичда (2023 – 2026 йиллар) республиканинг қолган ҳудудларида пахта ҳосилини йиғиштириб олишни механизациялашни жорий этиш жадаллаштирилади.

Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларидаги пахта териш машиналари хизматидан фойдаланганлик учун харажатларнинг 30 фоизини Молия вазирлиги томонидан қоплаб бериш амалиёти 2020 йилда сақлаб қолинади.

Қарор билан 2020 – 2026 йилларда республикада пахта теримини механизациялаш даражасини ошириш ва пахта териш машиналарини ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари режаси маъқулланди.

Шунингдек, «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ тизимидаги ташкилотларга истисно тариқасида:

  • тендер ўтказмасдан энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш учун бутловчи буюмлар, хом ашё ва материаллар сотиб олишга, транспорт хизматлари ва бошқа хизматлар бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузишга;
  • бутловчи буюмлар, хом ашё ва материалларни импорт қилишда товарлар эркин муомала (импорт) учун чиқаришнинг божхона режимига жойлаштирилган санадан бошлаб ҚҚС тўлашни 270 кун кечиктириб амалга оширишга рухсат берилди.
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар