Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Дўстлик туманидаги иссиқхонада етиштирилган илк маҳсулот истеъмолчиларга етказиб берилмоқда

Дўстлик туманидаги иссиқхонада етиштирилган илк маҳсулот истеъмолчиларга етказиб берилмоқда

20 январь 2020 йил
297
0

2018 йил Жиззахда Халқаро инвестиция форуми ташкил этилган эди.

28 та давлат вакиллари ташриф буюрган мазкур анжуман кўплаб жиззахлик тадбиркорлар учун жуда қўл келган, улар қаторида ““Sangzor vodiysi matlubotsavdo” МЧЖ раҳбари,  Исмоил Ишимов ҳам ўз лойиҳаси билан иштирок этган эди.

Форум доирасидаги тадбирлар давомида тадбиркор Жанубий Кореянинг “Myung Sung Placon Ltd” билан 865 минг АҚШ доллари миқдоридаги лойиҳани амалга ошириш юзасидан шартнома имзолаганди.

Айни пайтда, мазкур лойиҳа доирасида, замонавий технологияларга асосланган иссиқхона қурилиб фаолият бошлади. Ҳали яна бир қатор қўшимча иншоотлар қурилиши давот этаётган бўлсада, иссиқхона фаолияти тўлиқ йўлга қўйилди. 2 гектар майдондаги иссиқхонада етиштирилган илк маҳсулот истеъмолчиларга етказиб берилмоқда.

Аҳамиятлиси бу ерда 25 та доимий иш ўрни яратилган. Зарур кезларда 50-60 нафар мавсумсий ишчилар ҳам жалб қилинмоқда.

- Айни пайтда “Пик Роза” ва “Ламия” навли помидор уруғлари исроил давлатидан келтирилмоқда. Мазкур навлар ҳар бир тупдан 4 килограммгача ҳосил бериши билан ажралиб туради. 90 кунда етилиб, 120 кунгача ҳосил беради, - дейди иссиқхона иш бошқарувчиси Жамшид Бобоқулов. Шунингдек қатор ораларига булғор қалампири ҳам экилган. Уларнинг ҳар бир тупидан 1 килограммгача ҳосил олиш мумкин. Етилган ҳосил пайдар-пай терилиб, истеҳъмолчиларга етказиб берилмоқда. Бугунгача 21 тонна маҳсулотни Қозоғистоннинг Нурсултон шаҳрига экспортга жўнатдик. 16 тонна маҳсулот эса ишки бозорга етказиб берилди.

Олим Норжигитов

O‘zLiDeP вилоят

Кенгаши бўлим мудири

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар