Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззах шаҳрида «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонуни нормаларини апробация қилиш юзасидан ҳуқуқий эксперимент ўтказиш тўғрисида

Жиззах шаҳрида «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонуни нормаларини апробация қилиш юзасидан ҳуқуқий эксперимент ўтказиш тўғрисида

18 февраль 2020 йил
290
0

Ҳурматли Якка тартибдаги тадбиркорлар ва ишбилармонлар диққатига!

Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 6 августда қабул қилинган Сенат томонидан      2019 йил 11 октябрда маъқулланган Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 7 ноябрдаги  “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги Қонуннинг 9-боб 55-моддасида Қонун нормаларини апробация қилиш юзасидан 2020 йил 1-майга қадар Жиззах шаҳарида хуқуқий эксперимент ўтказилиши белгиланган.

Ушбу Қонуннинг мақсади кўп квартирали уйларни бошқариш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш ҳамда Қонуннинг 1-боб 8-моддасиКўп квартирали уйни бошқаришни қуйидаги  3 та усули;

  • бевосита жойларнинг мулкдорлари томонидан (бундан буён матнда кўп квартирали уйни бевосита бошқариш деб юритилади);
  • юридик шахс бўлган бошқарувчи ташкилот томонидан ёки жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор) бўлган бошқарувчи (бундан буён матнда бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи деб юритилади) томонидан шартнома асосида;
  • битта ёки зич жойлашган бир нечта кўп квартирали уйда турар жойларнинг ва яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг мулкдорларини бирлаштирувчи уй-жой мулкдорларининг ширкати бўлган нотижорат ташкилот (бундан буён матнда ширкат деб юритилади) томонидан амалга оширилиши мумкин.

      Жорий йилнинг 7-февралида қабул қилинганЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 64-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикасининг “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги Қонуннинг 1-боб 8-моддасидаги2-усул бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчини танлаш бўйичаочиқ танлов эълон қилинади.

      Очиқ танлов кўп квартирали уйни бошқариш учун бошқарувчи ташкилотни ёки бошқарувчини танлаш бўйича,Жиззах вилоят ҳокимлигининг расмий (http://jizzax.uz/) веб-сайтига жойлаштирилган кундан бошлаб бир ой муддатда танлов комиссияси томонидан номзодлар қабул қилинади ҳамда 1-илова,Жиззах шахаридаги ХУЖМШларда Қонунда белгиланган тартибда мулкдорлар ўртасида очиқ овоз бериш йўли билан сайланади.

Хурматли Якка тартибдаги тадбиркорлар ва ишбилармонларсизларни Қонун нормаларини янада такомиллаштиришга қаратилганфикр ва мулохазаларингизни ҳамда  кўп қаватли уйларда яшовчи мулкдорлар билан  самарали ишлашга таклиф этамиз.

Ҳуқуқий эксперимент ўтказиш ишлари Жиззах шахар, Заргарлик махалласи 7-уйда жойлашган Жиззах шахар “Таъмирлаш тиклаш хизмати” ДУК биносида Республика ишчи гурухи бош штаби фаолият олиб бормоқда, мўлжал: Жиззах шаҳар Марказий Банк биноси.

Мурожат учун тел: 78 771-78-04

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар