Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Жиззахлик фуқароларни бепул касбга ўқишга таклиф қилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Жиззахлик фуқароларни бепул касбга ўқишга таклиф қилди

06 март 2020 йил
416
0

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқароларни касбга йўналтириш марказларига ўқишга таклиф қилмоқда.

Касбга йўналтириш маркази қуйидаги манзилда жойлашган:

Жиззах шаҳридаги Жиззах архитектура ва қурилиш коллежида ғишт терувчи, керамик плиталар (кафель) териш, сув, газ, иссиқлик тизими ва канализация қувурларини монтаж қилиш (сантехника), темир бетон, кўтарма кран бошқарувчисининг ёрдамчиси йўналишларида;

Йўналишлар бўйича ўқув-курслари 1 ойдан 3 ойгача давом этади ва якунида сертификатлар берилади.

Ўқув-курсларида бепул ўқиш истагидаги фуқаролар ҳудудидаги туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказларидан ишсизлиги ҳақида маълумотнома олиб келган тақдирда, ҳар бир фуқаро учун Бандликка кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан 4 базавий ҳисоблаш миқдоридан ошмаган миқдорда грантлар ажратилади.

Маълумот учун: +99871 202 33 55 (ички рақам 59)

E-mail: a.ergashev@migration.uz

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар