Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Экспортёр ташкилотлар ва лойиҳа ташаббускорлари диққатига!!!

Экспортёр ташкилотлар ва лойиҳа ташаббускорлари диққатига!!!

10 март 2020 йил
620
0


2020 йилнинг 5 март кунидан бошлаб Жиззах вилояти шаҳар ва туманлар ҳокимларининг инвестиция масалалари бўйича ўринбосарлари ҳамда мутасадди вилоят ташкилотлари раҳбарлари инвестиция лойиҳалари ва экспортёр корхоналарга ташриф буюриб, улардаги мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни жойида бартараф этиш юзасидан янги тизим йўлга қўйилди. Муаммолар тадбиркорлик субъектлари иштирокида ўрганилади ҳамда масалалар жойида ечилади.

Кичик ишчи гуруҳларнинг ташрифлари юзасидан тадбиркорлик субъектларига ташриф вақти тўғрисида олдиндан маълумотлар берилади.

Муаммоларни ўрганиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

  1. Туман/шаҳар даражасида ечиладиган муаммолар;

ушбу муаммолар кичик ишчи гуруҳ томонидан жойида ёки бир кунлик муддатда хал этилиши лозим

  1. Вилоят даражасида ечиладиган муаммолар;

ушбу турга кирувчи муаммолар вилоят ҳокимлигига кичик ишчи гуруҳ томонидан ечими кўрсатилган ҳолда тезкорлик билан киритилиши ва вилоят ҳокимлиги томонидан тезкорлик билан ҳал қилиниши лозим

  1. Республика даражасида ечиладиган муаммолар.

ушбу турга кирувчи муаммоларвилоят ҳокимлигига кичик ишчи гуруҳ томонидан ечими кўрсатилган ҳолда тезкорлик билан киритилиши ва вилоят ҳокимлиги ушбу муаммоларни тезкорлик билан Инвестиция ва ташқи савдо вазирлигига ҳамда тегишлилиги бўйича бошқа Республика ташкилотларига аниқ таклифлар билан чиқаришлари лозим.

Ҳурматли инвесторлар,лойиҳа ташаббускорлари ва экспортёр корхона раҳбарлари агарда юқоридаги ҳолат бўйича Сизнинг корхонангизга ташриф буюришмаса ёки мавжуд муаммоларингизни ўз вақтида бартараф этилмаган тақдирда ушбу https://t.me/Jizzaxinvestitsiyaexport манзилга мурожаат қилишингиз мумкин.

Мазкур телеграмм гурухига қўйилаётган муаммоли масалалар ва таклифлар Жиззах вилоят ҳокимининг инвестиция масалалари бўйича ўринбосари Азим Исроилович Ахмедхаджаев томонидан алоҳида назоратга олинади!

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар