Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Дўстликда суд, солиқ ва давлат идоралари ҳамкорликда кичик-бизнесни қўллаб-қувватламоқда

Дўстликда суд, солиқ ва давлат идоралари ҳамкорликда кичик-бизнесни қўллаб-қувватламоқда

10 июль 2018 йил
853
0

Жиззах вилоят иқтисодий суди ташаббуси билан вилоят солиқ бошқармаси ҳамда туман ҳокимлиги ҳамкорлигида "Солиқ қарздорлигини олдини олиш, маҳаллаий ҳудудларда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ерлардан оқилона фойдаланиш, қонун устуворлигини таъминлашда давлат органларини ўзаро ҳамкорлиги" мавзуси семинар ташкил этилди.

Семинарда қишлоқ ва маҳалла фаоллари, тадбиркорлар ҳамда фермерлар иштирок этишди.

Тадбирни туман ҳокими У.Узоқов очиб, жамиятда тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатдан яхшилашда маҳаллий ҳокимликларнинг ўрни, бу борада яратиб берилаётган ҳуқуқий имкониятлар, келиб чиққан низоли масалаларни ҳал этишда давлат органлари ҳамда иқтисодий суд билан йўлга қўйилган ҳамкорлик тўғрисида атрофлича фикр билдирди.

Семинарда иштирок этган вилоят иқтисодий суди судьяси Р.Бердиёров, солиқ қарздорлигини олдини олиш, жисмоний ва юридик шахслар томонидан солиқлар тўлови маданиятини янада ошириш тўғрисида гапириб ўтди.

- Фермер хўжаликлари тузилган контрактация шартномалари бўйича ғалла ва пахта экишга мўлжалланган ерларга бошқа экинлар экиши, экин майдонларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш, тижорат банклари томонидан ажратилаётган бўнак пуллари, техника, ёқилғи ва минерал ўғитлар фойдаланиш, лекин давлат буюртмасига оид маж-буриятни бажармаслик ер ижараси шартномасини бузиш деб баҳоланади,-дейди Р.Бердиёров. - Бу ҳолат фермернинг даромадини қисқаради, шунингдек, солиқлар тушуми ҳам камайиб кетади. Натижада фермер билан тузилган ижара шартномасини бекор қилишга олиб келади.

Тадбирда банкротлик бўйича қонунлардаги ўзгаришларнинг мазмун-моҳияти ҳақида ҳам тушунчалар берилди.

Вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари И.Муҳаммадиев семинар иштирокчиларга Президентимизнинг шу йил 29 июндаги "Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида"ги Фармонида назарда тутилган ўзгаришларни атрофлича тушунтириб берди. Хусусан, 2019 йилдан меҳнатга ҳақидан олинадиган даромад солиғи миқдори 12 фоиз этиб белгилангани, шундан 0.1 фоизи шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобига йўналтирилиши, бундан ташқари ижтимоий суғурта бадали бекор қилинганлиги ва бошқа солиқ ислоҳотлари тўғрисида гапириб берди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган семинарда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Ўктам Муродов,

Дўстлик туманлараро иқтисодий суди раиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар