Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32

50 йиллик дийдор

11 июль 2018 йил
738
0

Ҳаётнинг ғайритабиий кучга эга бўлган кўринишлари кўп. Унинг баъзиларини бошимиздан кечирган бўлсак-да, сирли тилсимотдек туйилаверади.

Туманимиз тоғорти зонаси Соғишмонқишлоғидаги тўлиқсиз ўрта мактаб (ҳозирги 69-мактаб)нинг 1-синфига ўқишга борганимида ҳали балоғат ёшига ўтишимиз учун 5-6 йил керак бўлган ўғил-қизлар эдик. Вақт елдирим, шундан буён орадан 60 йил ўтибди. Саккизинчи синфгача Соғишмондаги тўлиқсиз ўрта мактабда таҳсил олиб, ундан кейин Қорабоғанали қишлоғидаги 89-ўрта мактабда (ҳозирги 72-мактаб) ўқишни давом эттирдик.

1968 йил ўрта мактабни 48 нафар ўғил-қиз битириб қўлимизга етуклик аттестатини олиб, бир қаторимиз хоҳлаган касбларни эгаллаш ниятида олий ва ўрта махсус билим даргоҳларига ўқишга бордик. Бошқалар турли соҳаларга ишга жойлашдилар. Бу йил ўрта мактабни битирганимизга 50 йил бўлди.

Собиқ синфдошлар бамаслаҳат иш тутиб, мактабни битирганимизнинг ярим асрлик тадбирини ўтказишга қарор қилдик. Яқинда «Дийдор ширин» дея номланган тадбир ўтказилди. Ўрта мактабни 48 нафар синфдошлар битирган бўлсак, шулардан 16 нафари оламдан ўтишган.

Тадбирнинг ташкилий қисми мактабда бўлиб ўтди. Собиқ ўқувчилар томонидан мактаб ўқувчиларига китоблар совғақилинди. Учрашувда устозларимиз, фахрий ўқитувчилар Абдулаҳатҳожи Ўрозбоев, Байит ака Самаровлар сўз олишиб, собиқўқувчиларини 50 йиллик учрашув билан муборакбод этдилар. Уларга мактаб ҳаёти, ўқувчилик йилларига доир қизиқарли маълумотлар, ҳаётнинг тотли онлари хусусида қизиқарли фикрларини баён этдилар. Собиқ синфдошлар ҳам олтин ёшликнинг унутилмас лаҳзалари, қадр-қиммат, устозларга эъзозлар ҳақида дил изҳорларини баён этдилар.

Орамиздан кетган дўст-у биродарларимиз руҳи поклари ёдга олиниб, Исмоил ҳожи жоме масжидида хайр-эҳсон тадбири ташкил этилиб, учрашув қатнашчилари, маҳалла аҳли вакиллари иштирок этдилар. Дўст-у биродарларимиз хотираси ёдга олиниб, қуръон тиловат қилинди. Учрашув қатнашчиларининг саъй-ҳаракати билан жоме масжиди учун цемент қоришма ётқизилиб, йўлак барпо этилди.

Сўнгра учрашув қатнашчилари собиқсинфдошимиз Отақул Турсунбоев хонадонида уюштирилган учрашув тадбирида жамул-жам бўлишиб, дилдан суҳбат қурдилар, ёшлик даврларини бирма-бир ёдга олдилар. Тадбирда устозларимиз: мактаб директори Ж.Мамасов, илмий бўлим мудири И.Мустанов, А.Холиқулов, М.Милтиқбоев, Э.Эгамбердиев, Э.Рўзиқулов ва бошқа меҳридарё муаллимларимизнинг ибратли ҳаёт йўллари ҳақидаги хотиралар тилга олинди. Учрашув жараёнида дил сўзлари бир-бирига уланиб кетди, диллар яйради, шўх-шодонлик авж олиб, куй-қўшиқлар, ўйин-кулги авжига чиқди.

«Дийдор ширин» тадбириҳаммада қизиқарли таассуротлар уйғотди. Дўст-у биродарлар учрашувни ҳар беш йилда ташкил этиб, дийдор кўришиб туриш таклифини билдирдилар.

Тожибой ЖУМАНОВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар