Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Ўзбекистонда коронавирус сабабли юзага келадиган иқтисодий муаммоларга қарши курашиш учун 10 трлн сўм ажратилади (видео)

Ўзбекистонда коронавирус сабабли юзага келадиган иқтисодий муаммоларга қарши курашиш учун 10 трлн сўм ажратилади (видео)

20 март 2020 йил
334
0

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев коронавирус пандемияси ва глобал инқирозли ҳодисаларнинг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида фармон қабул қилди.

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида 19 март, пайшанба куни, коронавирус пандемиясининг аҳоли турмуш даражаси ва иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Ҳужжатга асосан, Инқирозга қарши жамғарма тузилиб, унда 10 триллион сўм шакллантирилади.

«Бугунги шароитда саноат корхоналари, тадбиркорлар ва экспортёрлар биздан аниқ ва самарали чоралар кутмоқда. Шу боис иқтисодиётда ҳисоб-китоб қилинаётган йўқотишлар ўрнини қоплаш учун захира яратиш ва макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ҳукуматнинг асосий вазифаси бўлиши зарур», — деди Шавкат Мирзиёев.

Қайд этиб ўтилган фармон бу борадаги ишларни самарали ташкил этиш мақсадида қабул қилинган. Йиғилишда фармонда белгиланган долзарб вазифаларни амалга ошириш, пандемиянинг иқтисодиётга салбий таъсирини юмшатиш масалалари муҳокама қилинди.

                             

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 18 март, чоршанба куни, бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида коронавирус бўйича халққа мурожаат қилганди. Шунингдек, давлат раҳбари мазкур пандемиянинг иқтисодиётга салбий таъсирларини камайтириш мақсадида зарар кўриши мумкин бўлган соҳалардаги компанияларга солиқ таътиллари берилиши режалаштирилаётганини маълум қилган эди.

Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 23 кишини ташкил этмоқда.Маълум қилишларича, Францияда бўлиб қайтган биринчи бемор аёлнинг яна уч нафар қариндошида коронавирус аниқланган. Аввалроқ унинг ўғли, қизитурмуш ўртоғи, неварасионаси, келини, яна бир қариндоши ва бир ҳамкасбида ҳам касаллик аниқланган эди.

Шунингдек, 15 март куни HY274 Истанбул—Тошкент рейси билан келган рейснинг яна бир йўловчисида ҳам коронавирус аниқланган. Аввалроқ шу рейсда бўлган икки эр-хотин ва яна бир йўловчида ҳам коронавирус инфекцияси топилган эди.

Бундан ташқари, 14 март куни HY202 Лондон—Тошкент рейси билан келган яна бир йўловчида ҳам касаллик қайд этилган. Бу — мазкур рейсда келиб, коронавирус юқтириб олгани аниқланган тўртинчи фуқаро. Аввалроқ бир эр-хотин ва яна бир йўловчида вирус қайд этилган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигидан маълум қилишларича, коронавирус аниқланган янги беш беморнинг бари шу вақтгача тиббий назоратда бўлган. Қўшимча қилишларича, инфекция тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида олиб борилаётган эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар