Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » ҒАЛЛАОРОЛЛИК МАРҲУМ СОЛИҚЧИНИНГ ОИЛАСИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

ҒАЛЛАОРОЛЛИК МАРҲУМ СОЛИҚЧИНИНГ ОИЛАСИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

26 март 2020 йил
509
0

Кеча Жиззах вилоятида  ♯Солиқчи йўқлайди  челленжи  бошлангани ҳақида хабар берган эдик. Фориш туман ДСИ ташаббуси билан бошланган хайрия тадбирлари бошқа туманларда ҳам давом этмоқда.

Бугун Ғаллаорол туман Давлат солиқ инспекцияси жамоаси аъзолари марҳум солиқчи Аброр Номозовнинг хонадонига ташриф буюрдилар. Оила аъзоларининг соғлиги, яшаш шароити, фарзандларнинг таълими билан қизиқишди. Марҳумнинг яхши сифатлари эсга олинди.

Турмуш ўртоғим бевафт вафот этганидан сўнг ҳар томонлама қийналиб қолганимиз рост. Айниқса, шу кунларда коронавирус ваҳимаси кучайиб, озиқ-овқат тақчиллиги бўлар экан деган гаплаб ҳам тарқалди. Солиқчилар уйимга келиб, энг зарур озиқ-овқат маҳсулотларини беришди. Ҳам ваҳимага тушмаслик кераклигини, уйда ўтириб, карантин қоидаларига амал қилиш кераклигини тушунтиришди. Бундан анча таскин топдим, хавотирларим тарқади. Шу билан бирга кўнглим кўтарилди, турмуш ўртоғимнинг меҳнатлари унутилмаганидан, яхшилар борлигидан - дейди  Гулжахон Номозова.                                                                                                                                                                       Вилоят ДСБ Ахборот хизмати
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар