Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззах вилоятида 26 март ҳолатига кўра коронавирус юқтириб олиш ҳолати қайд этилмади

Жиззах вилоятида 26 март ҳолатига кўра коронавирус юқтириб олиш ҳолати қайд этилмади

26 март 2020 йил
361
0

2020 йил 26 март соат 09:00 ҳолатига Жиззах вилоятида коронавирус юқтириб олиш ҳолати қайд этилмади.
Коронавирусга чалинган беморлар билан бирламчи мулоқотда бўлган 19 нафар фуқаро вилоят юқумли касалликлар шифохонасининг махсус боксларига ётқизилган.
Шунингдек, касалликка гумонланувчи шахслар билан бирламчи ва иккиламчи мулоқотда бўлган 4612 нафар фуқаро уй шароитида карантинга олинган. 196 нафарида тиббий кузатув якунланди.
Вилоятимизда коронавируснинг олдини олиш борасидаги профилактика ишлари изчиллик билан давом эттирилмоқда. Бу борада барча зарурий чоралар кўрилаяпти.
Коронавирус инфекцияси тарқалиб кетишининг олдини олиш бўйича берилаётган тавсиялар ва шахсий гигиена қоидаларига қатъий амал қилишингизни сўраймиз.

Жиззах вилоят соғлиқни сақлаш

бошқармаси Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар