Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззах шаҳрининг марказий кўчаларида дезинфекция ишлари олиб борилди

Жиззах шаҳрининг марказий кўчаларида дезинфекция ишлари олиб борилди

26 март 2020 йил
251
0

Бугунги куннинг энг долзарб масаласига айланган коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш қатъий чора-тадбирлар кўрилишини талаб этади.

Бу борада энг самарали воситалардан бири бу – дезинфекция ишларидир. Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва вилоят санитария эпидемиология осойишталик маркази ташаббуси билан Жиззах шаҳрида жойлашган марказий кўчалар ва уларга туташ бўлган аҳоли кўп йиғиладиган масканларда дезинфекция ишлари олиб борилди.

Ушбу жараёнда вилоят ФВБнинг 4 тонна сиғимли асосий турдаги ёнғин ўчириш автомобиллари 1 фоизли хлор эритмаси билан тўлдирилиб, санитария эпидемиология осойишталик маркази мутахассислари иштирокида аҳоли кўп йиғиладиган масканлар ҳудудиди дезинфекция ишларии олиб борилди.

Баҳор фаслида нафақат коронавирус, балки бошқа бир қатор юқумли касалликлар авж оладиган мавсум ҳисобланади. Бунга сабаб қишдан сўнг, инсон иммунитетининг сусайиши ҳамда баҳорда юқумли касалликлар инфекциялари ривожланиши учун қулай шароит бўлиши билан боғлиқ. Бу каби профилактик чора-тадбирлар эса аҳоли ўртасида юқумли касалликлар, хусусан, коронавирус инфекцияси тарқалишининиг олдини олишда самарали ҳисобланади.

Маълумот учун, олиб борилаётган барча ишлар профилактик кўринишга эга бўлиб вилоят ҳудудида коронавирус инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ фавқулодда вазият юзага келгани йўқ.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар