Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззах вилояти Бандлик бош бошқармаси томонидан танлов эълон қилинди

Жиззах вилояти Бандлик бош бошқармаси томонидан танлов эълон қилинди

27 март 2020 йил
379
0

Жиззах вилояти Бандлик бош бошқармаси томонидан НОДАВЛАТ ТАШКИЛОТЛАР ЎРТАСИДА “Энг яхши касбга тайёрлаш ўқув дастури” бўйича танлов ўтказилади.
Танловда меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ва тадбиркорликка ўқитишга ихтисослашган нодавлат ташкилотлар иштирок этишлари мумкин.
Ташкил этиладиган ўқув курслари қисқа муддатли (2 ойдан - 3 ойгача) белгиланади.
Танловда иштирок этмоқчи бўлган нодавлат ташкилотларда жорий йилнинг 31 март кунига қадар,
1. Ташкилий хуқуқий хужжатлари (корхонанинг давлат рўйхатида ўтказилганлиги, лицензияга эга эканлиги)
2. Ўқув методик хужжатлари (қисқа муддатли касбга ўқитиш курсларига мўлжалланган ўқув режаси ва дастури)
3. Касбга ўқитиш курслари учун мўлжалланган замонавий жихозлар билан таъминланганлиги тўғрисидаги хужжатлар билан Бандлик бош бошқармасига мурожаат қилишлари мумкин.
Танловда ғолиб бўлган нодавлат ташкилотларга касбга ўқитиш курсларини ташкил этиш учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан ГРАНТ МАБЛАҒЛАРИ ажратилади.

Қўшимча маълумотлар учун телефон. 98-261-90-06, 72-226-91-18

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар