Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахлик тадбиркор ва ишбилармонлар диққатига!

Жиззахлик тадбиркор ва ишбилармонлар диққатига!

06 апрель 2020 йил
390
0

Хурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9-мартдаги “Кичик саноат зоналарининг Низомини тасдиқлаш тўғрисида”ги 134-сонли қарори ижроси бўйича танлов эълон қилинади:

КСЗ иштирокчисининг ўз маблағлари ҳисобидан реконструкция қилинган ёки капитал таъмирланган бино ва иншоотлар (ёки уларнинг қисми) КСЗ иштирокчиси мақомини олган санадан бошлаб уч йилдан сўнг, реконструкция қилиш ёки капитал таъмирлаш ҳаражатларини чегириб;

инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни тўлиқ бажариш шарти билан (иштирокчининг ўз маблағлари ҳисобидан реконструкция ва капитал таъмирлашни амалга оширмасдан), аммо КСЗ иштирокчиси мақомини олган санадан бошлаб беш йилдан сўнг, тўловларни беш йил мобайнида тенг улушларда амалга ошириш ҳуқуқини бериб, белгиланган тартибда аниқланадиган баҳолаш қиймати бўйича хусусийлаштирилади.

Кичик саноат зоналарида ер участкалари ва бино-иншоотлари бериш, танлаш ва жойлаштириш тўловсиз танлов асосида ўз бизнес лойиҳасини амалга ошириш истагида бўлган ташаббускорларга вилоят Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий Кенгашининг қарорига асосан (туман ва шаҳар ҳокимининг ер участкаларини бериш тўғрисидаги алоҳида қарорини қабул қилмаган ҳолда) берилади.

Бундан ташқари, кичик саноат зоналари иштирокчилари узлуксиз элетр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви билан таъминланадилар.

Кичик саноат зоналари худудларида инвестиция лойиҳаларини жойлаштиришда, биринчи навбатда, республикамизнинг мавжуд минерал хомашё базасидан фойдаланган ҳолда импорт ўрнини босадиган, инновацион, юқори технологияларга асосланган, экспортбоп, рақобатбордош юқори қўшилган қийматли махсулотлар ишлаб чиқаришга эътибор қаратилади.

Талабгор тақдим этиши лозим бўлган зарур хужжатлар рўйхати;

Талабгорлар томонидан вилоят “Кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекцияси”га 2-нусҳадан ариза, паспорт нусҳаси, гувоҳнома нусҳаси, тармоқ жадвали, инвестиция буюртманомаси, бизнес-режа, инвесторнинг охирги уч йил (мавжуд бўлганда) давомидаги молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисида маълумот, талабгорнинг кўрсатилган соҳада иш тажрибаси ҳақида маълумот.

Бунда тақдим этилган хужжатларнинг барча варакдари талабгорнинг имзоси билан тасдиқланиши лозим ҳамда талабгор тақдим этаётган  маълумотлар ва хужжатларнинг ишончлилиги учун жавоб беради.

Инвестиция лойиҳасининг бизнес-режаси қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши лозим:

юридик шахсни ташқил этиш ёки унинг таъсисчилари тегишли соҳадаги иш тажрибаси ҳақидаги маълумотлар;

инвестиция лойиҳасини ишга тушириш санасини кўрсатилган амалга ошириш жадвали;

ходимларни ёллаш манбаларини, яратиладиган янги иш ўринлари сони ишлаб чиқаририладиган махсулотнинг номи, хусусиятлари ва хажмлари;

ички ва ташқи  бозорларга етказиб бериш хажмларини кўрсатиб, ишлаб чикариладиган махсулотларнинг тахминий қиймати ва сотиш бозорлари;

ишлаб чиқариладиган махсулотларнинг ички ва ташқи  бозорлардаги маркетинг тадкикотлари;

хомашё базасини мавжудлиги ва хомашё билан таъминланишини кафолатловчи имкониятлар;

ишлаб чиқариш учун ресурслар ва тайёр махсулотлар логистикаси ва транспортда ташиш схемаси тўғрисида маълумотлар;

инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун мухандислик-коммуникация таъминоти воситаларининг зарур миқдорлари ва параметрлари;

газ, каттик ва суюк чиқиндиларнинг турлари ва миқдорларини ҳамда ишлаб чиқариш ташламаларининг мавжудлиги;

ишлаб чикариш учун зарур бўлган ер участкасининг тахминий хажмлари;

технологик ускуналар, ишлаб чикарувчилар, таъминотчилар рўйхати билан биргаликда (экологик талабларини ҳисобга олган ҳолда) ишлаб чиқариш технологиясининг тавсифи;

инвестицияларнинг режалаштирилаётган миқдорлари, тури ва киритиш муддатлари, молиялаштириш манбалари ва кредит жалб қилинганда, гаров таъминоти;

инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг молиявий-иктисодий ҳисоб-китоблари ва иктисодий самарадорлик кўрсаткичлари;

эхтимолий мавжуд таваккалчиликлар таҳлили.

Туманлар

Жойлашган манзили

Лотлар жами

Майдони (га)

Изох

1.        

Бахмал КСЗ

Усмат ШФЙ. Янгиҳаёт аҳоли яшаш маскани.

3 та лотлардаги

4.0 га

Ҳар 10 сотих ер майдонига энг кам 

5 та иш ўринлари яратилиши талаб этилади

2.        

Ғаллаорол КСЗ

Ғофур Ғулом МФЙ.

1 та лотдаги

0.14 га

3.        

Дўстлик КСЗ

Собиқ АТП-28.

4 та лотлардаги

0.63 га

4.        

Зомин КСЗ

Шароф Рашидов МФЙ.

15 та лотлардаги

2.6 га

5.        

Даштабод КСЗ

Даштабод ш. ПТК ҳудуди

20 та лотлардаги

8.60 га

6.        

Зарбдор КСЗ

Ойбек МФЙ

10 та лотлардаги

0.36 га

7.        

Равот МФЙ

8 та лотлардаги

3.0 га

8.        

Зафаробод КСЗ

Бўстон МФЙ

14 лотлардаги

2.75 га

9.        

Мирзачўл КСЗ

Ғалаба МФЙ

1 та лотдаги

3.0 га

10.     

“Иржар” ПТК (бино ва иншоатлари мавжуд)

8 та лотлардаги

3.85а

Эслатма: Юқорида кўрсатиб ўтилган хужжатлар, вилоят Эркин иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари маъмурий Кенгашига киритилгандан сўнг, хужжатларда камчиликлар бўлса, берилган таклифлар маъмурий Кенгаш томонидан рад этилади.

Агар ўтказилган танлов натижалари бўйича талабгорлардан инвестиция буюртманомалари келиб тушмаса ёки битта инвестиция буюртманомаси келиб тушса, шунингдек, КСЗ ҳудудида инвестиция лойиҳасини жойлаштириш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида қарор қабул  қилинган тақдирда, танлов ўтмаган деб ҳисобланади.

Маъмурий кенгаш томонидан такрорий танлов ўтказиш санаси белгиланади ва бу хақда ягона буюртманомани берган иштирокчи хабардор қилинади.

Такрорий танлов ўтказиш санаси эълон қилинган санадан бошлаб ўн беш кун мобайнида белгиланади.

Танловнинг бошланиш муддати эълон чиққан кундан бошланиб, якунланиши бир ой давом этади.

Мурожат учун манзил: Жиззах эркин иқтисодий зонаси маъмурий биноси. 

 viloyat-kszbyd@inbox.ru    тел: (72) 221-53-07,   (99) 556-22-26

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар