Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Янгиободда озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ҳажмини икки бараварга ошириш борасидаги ишлар жадал суръатда олиб борилмоқда

Янгиободда озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ҳажмини икки бараварга ошириш борасидаги ишлар жадал суръатда олиб борилмоқда

23 апрель 2020 йил
345
0

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилнинг 14 апрель куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида республикамизда озиқ-овқат хавсизлигини таъминлаш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳамда қайта ишлаш ҳажмини икки бараварга ошириш бўйича вазифалар белгилаб берилган эди.

Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда зарур озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш учун деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, туманда асаларичилик, балиқчилик, пиллачилик ва бошқа бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Хусусан, жорий йил якунигача ва кейинги йилнинг пишиқчилик мавсумигача туман аҳолисининг асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳисоб-китобларга кўра мевага 2640 тн, узумга 633 тн, картошкага 1899 тн, пиёзга 243 тн, сабзига 711 тн, бошқа сабзавотларга 3304 тн, полизга 620 тн, гуручга 356 тн, дуккакли маҳсулотларга 125 тн, буғдой (ун, нон, макарон маҳсулотлари)га 3278 тн, гўшт маҳсулотига 1543 тн, сут маҳсулотларига 4184 тн, балиқ маҳсулотларига 260 тн ва тухумга 12,6 млн дона талаб этилади.

Озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабни тўла қондириш, шунингдек истеъмолдан ортиғини республика ички бозорларига, қайта ишлаш корхоналарига ҳамда экспортга йўналтириш мақсадида, маҳсулотлар етиштиришнинг аниқ ҳажмлари қишлоқ хўжалиги корхоналари, деҳқон ва аҳоли томорқа хўжаликлари кесимида белгилаб олинди.

Бунга асосан, туманда 4335 тн (талабга нисбатан 164 %) мева, 1810 тн (259%) узум, 2412 тн (105,0%) картошка, 5390 тн (22 баробар %) пиёз, 1378 тн (194,0 %) сабзи, 14946 тн (452,0%) бошқа сабзавотлар, 5020 тн полиз, 898 тн дуккакли маҳсулотлар (449 %), 1100  тн буғдой, 4897 тн (470,0%) гўшт, 33204 тн (176,1%) сут, 4,2 млн. дона (талабга нисбатан 21,1%) тухум ишлаб чиқарилади.

Ушбу ишлаб чиқариш ҳажмлари туманда қуйидаги чора-тадбирларни амалга оширилиши ҳисобига таъминланади.

Фермер хўжаликларида асосий ва оралиқ майдонларда 362,2 гектар сабзавот, 173 гектар майдонда полиз, 66,0 гектар майдонга картошка, 113,0 гектар боғларда мева, 115 гектар токзорларда узум етиштирилади.

Бундан ташқари, 170 гектар янги боғ ва 566 гектар токзорлар ҳамда қўшимча 3 гектар майдонда иссиқхоналар ташкил этилади.

Деҳқон хўжаликлари ва аҳоли хонадонларида 733,0 гектар сабзавот, 67,3 гектар полиз, 55,5 гектар картошка, 278  гектар узум, 391 гектар мева, 232,0 дуккакли экин маҳсулотлари етиштирилади.

Тумандаги 22 та чорвачилик хўжаликларида 383 бош йирик ва 5139 бош майда шохли, аҳоли хонадонларида 21000 минг йирик шохли, 1052,0 минг бош майда шохли, аҳоли хонадонларида 40 минг бош парранда мавжуд.

Жорий йилдан чорвачиликда амалга ошириладиган 5 та янги лойиҳа ҳисобига чорва бош сони 1100 тага, паррандачиликда 1 та лойиҳа ҳисобига парранда бош сони 240,0 мингга, қуёнчиликда 1 та лойиҳа ҳисобига 2,1 тоннага оширилади.

Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш қуввати 200 тонна бўлган 2 та маҳсулотларни сақловчи совутгичли сиғимлар, қуввати 200 тонна бўлган 2 та омборхоналар мавжуд.

Бундан ташқари, жорий йилда янги 1 та қайта ишлаш ва 1 та музлаткичли омборхона лойиҳалари амалга оширилади.

Энг асосийси томорқа ер майдонлари ва иссиқхоналардан йилига камида 2-3 марта ҳосил олиш, шунингдек агротехник тадбирларини ўз вақтида ва сифатли ўтказиш орқали ғалла ҳосилдорлиги 20 центнерга оширилади.

Янгиобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар