Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Сангзор дарёсида қирғоқ мустаҳкамлаш ишлари олиб борилмоқда

Сангзор дарёсида қирғоқ мустаҳкамлаш ишлари олиб борилмоқда

23 апрель 2020 йил
325
0

Мамлакатимизда апрель ойининг биринчи ярмида ёғингарчилик ҳолатлари кўпроқ кузатилди.

Бу эса ўз навбатида вилоятимиздаги дарёлар суви ҳажмининг сезиларли кўпайишига, айрим тоғли ҳудудларда сел хавфини юзага келтириши мумкин. Хусусан, Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Сангзор дарёсида ҳам сув ҳажми нисбатан ошганлигини кузатишимиз мумкин.
Дарёга яқин ҳудудда жойлашган М-39 магистрал йўли ҳамда ушбу йўл бўйидаги тадбиркорларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, Жиззах вилоятида ҳам тегишли амалий тадбирлар олиб борилмоқда.

Дарёлар қирғоқларини мустаҳкамлаш, муҳофаза зонасида жойлашиб қолган объектларни аниқлаб бартараф этиш, ҳимоя тўсиқларининг хавфсизлигини таъминлаш шулар жумласидандир.
Таъкидлаш жоиз, айни дамда Сангзор дарёсининг Ғаллаорол тумани “Кўкгумбаз” МФЙ ҳудудидаги қирғоқларини мустаҳкамлаш бўйича Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, вилоят ва Ғаллаорол туман ҳокимлиги ҳамда бошқа тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда зарурий муҳандислик ишлари олиб борилмоқда.
Мазкур тадбирга жами 10 га яқин махсус техникалар жалб этилган.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар