Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Сардобадаги табиий офат жабрланувчиларига Янгиободликлардан инсонпарварлик ёрдамлари юборилди (ФОТО)

Сардобадаги табиий офат жабрланувчиларига Янгиободликлардан инсонпарварлик ёрдамлари юборилди (ФОТО)

05 май 2020 йил
453
0

Халқимиз азал-азалдан оғир ва қийинчилик кунларини бирдамлик ва ҳамжиҳатликда енгиб ўтган. Айни кунларда ҳам халқимизнинг мана шундай аҳиллик билан намоён этаётган олийжаноб фазилатларига яна бир бор гувоҳ бўлиб турибмиз.

Хабарингиз бор, шу йилнинг 1 май куни Сардоба сув омборида юз берган табиий офат натижасида Сирдарё вилоятининг айрим туманлари аҳолиси жиддий зарар кўриб, одамларнинг яшаш тарзи ва турмуш шароитига ўз салбий таъсирини кўрсатмай қолмади.

Мазкур табиий офат оқибатларини бартараф этишга кўмаклашиш йўлида Янгиобод тумани халқи ҳам ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.

Куни кеча эрта тонгдан туман марказидаги “Нуронийлар маскани”га маҳаллий аҳоли, тикувчи-ҳунармандлар, тадбиркорлар ва фермерлардан иборат ташаббускор Янгиободликлар кўрпа-тўшак, кийим-кечак, озиқ-овқат ва рўзғор буюмлари билан кела бошлашиб, саҳоват карвонини ҳозирлашга киришишди.

Янгиободликлар томонидан 0,5 тоннага яқин озиқ-овқат, 800 дан ортиқ кийим-кечак, 320 та кўрпа-тўшак, 500 дона  рўзғор буюмлари ҳамда 26 бош майда шохли қора молдан иборат қарийб 120 млн сўмлик инсонпарварлик ёрдами жўнатилди.

Мазкур автокарвон шу куни соат 19-00 да Сардобадаги табиий офат туфайли вақтинчалик Жиззах вилоятининг Зарбдор туманига эвакуация қилинган фуқароларга етказиб борилди.

Ҳозирда бу каби инсонпарварлик ёрдамларининг яна бир қисми табиий офатдан жабрланган Сирдарёликларга жўнатиш учун ҳозирлаб қўйилган.

Янгиобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар