Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда 100 минг гектардан ошиқ ер боғдорчилик ва сабзавотга ажратилади

Жиззахда 100 минг гектардан ошиқ ер боғдорчилик ва сабзавотга ажратилади

12 май 2020 йил
335
0

Президент «Республика ҳудудларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Ҳужжатга кўра:

— Эксперимент тариқасида 2020–2022 йиллар давомида Жиззах вилоятининг жами 116,3 минг гектар қўшимча ер майдонлари боғдорчилик ва узумчилик, сабзавот, картошка, полиз, дуккакли ва доривор ўсимликлар етиштириш ҳамда иссиқхона хўжаликларига йўналишларига ихтисослаштирилади.

— Зомин туманидаги денгиз сатҳидан 1–1,5 минг метр баландликда бўлган Қорамозор ҳудудидан 20 гектар ер майдони Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти балансига ўтказилади.

— Зафаробод тумани Ф. Хўжаев массивида жойлашган 30-сон манзил колониясига қарашли 513 гектар самарасиз фойдаланиб келинаётган суғориладиган ер майдони 2400 бошли гўшт йўналишидаги чорва комплексини ташкил этиш шарти билан лойиҳа ташаббускорларига танлов асосида ажратиб берилади.

— 2021 йил 1 январдан бошлаб 2023 йил 1 январга қадар четдан олиб кирилаётган уруғлар, кўчатлар ва пайвандтаглар, минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ҳимоялаш воситалари, замонавий энергия тежовчи иссиқхоналар ва уларнинг бутловчи қисмлари, томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш тизимлари ҳамда уларнинг бутловчи қисмлари божхона божидан озод этилади.

— Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг 6 млрд. сўм маблағлари эвазига 6 дона бурғилаш машинаси харид қилиниб, Жиззах вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига беғараз ажратилади.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар