Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда хизматлар соҳасининг ривожлантириш қандай бўлмоқда?

Жиззахда хизматлар соҳасининг ривожлантириш қандай бўлмоқда?

17 июль 2018 йил
769
0

Инновацион хизматларни жорий этиш ва анъанавий хизматлар сифатини ошириш бўйича мақсадли комплекс чора-тадбирларни амалга оширилиши вилоят иқтисодиётида хизматлар соҳасининг улушининг ошишига олиб келади.

2018 йил январь-июн ойларида дастлабки маълумотларга кўра кўрсатилган хизматлар ҳажми 1411,2 млрд. сўмга тенг бўлди. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 110,6 %ни ташкил этди.

Бугунги кунда хизматлар соҳасининг тез ривожланаётган турларига АКТ ва молия-кредит муассасаларининг хизматлари тааллуқлидир. Янги технологиялар ва бозорни эркинлаштириш натижаларига таянган ҳолда, ушбу фаолият турлари сўнгги вақтларда ривожланишнинг янги босқичига чиқди ва ҳозирги кунда жамиятнинг технологик тараққиёти ва иқтисодиётнинг глобаллашувида ҳал қилувчи рол ўйнайди.

2018 йил январь-июн ойларида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан молиявий хизматлар (138,9 %), соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматларда (129,3 %), меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлар (128,3 %), алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари (114,8 %), энг юқори ўсиш суръатларига эришилди.

Савдо хизматлари кўрсатилган умумий хизматлар ҳажмида энг юқориҳажмни – 522,2 млрд. сўмни ташкил этади.

Шу билан бирга, транспорт хизматлари ҳажми – 267,3 млрд. сўм, молиявий хизматлар – 192,6 млрд. сўм, алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари – 97,2 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ошганлиги қайд этилди.

Жиззах вилоят статистика

бошқармаси Хизматлар соҳаси

статистикаси бўлими бошлиғи Н.Холиқов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар