Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда МИБ тадбиркорнинг 610 млн сўмини ундириб берди

Жиззахда МИБ тадбиркорнинг 610 млн сўмини ундириб берди

26 май 2020 йил
384
0

Жиззах шаҳридаги Жиззах марказий деҳқон бозори қарздорлиги сабабли якка тартибдаги тадбиркорга 610 миллион сўмдан ортиқ маблағни тўлашга мажбур бўлди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси маълум қилди.

Хабар берилишича, Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 22 апрелдаги қарорига асосан, қарздор Жиззах марказий деҳқон бозори акциядорлик жамияти ҳисобидан якка тартибдаги тадбиркор «Соатов Мусурмонқул» фойдасига 610 288 900 сўм қарздорлик ундириш белгиланган.

Мазкур қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюросининг Жиззах шаҳар бўлими иш юритувига 2019 йил 23 октябрда келиб тушган ва шу куннинг ўзида ижро ишини қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, тарафларга маълумот ва ижро учун юборилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор Жиззах марказий деҳқон бозори АЖнинг банкдаги мавжуд ҳисобрақамларига электрон тарзда инкассо топшириқномаси қўйилган ҳамда тегишли орган ва ташкилотларга сўров хатлари юборилган ва жавоб хатлари олинган. Олинган жавоб хатларига кўра, қарздор Жиззах марказий деҳқон бозори АЖга тегишли Жиззах шаҳридаги «Улуғбек» МФЙ ҳудудида жойлашган «Балиқ маҳсулотлари» номли савдо мажмуаси мавжудлиги аниқланган ҳамда E-ijro auksion савдо майдончасига сотувга чиқарилган.

Ўтказилган онлайн савдо натижасида ушбу савдо мажмуаси сотилган ва сотувдан тушган пул маблағи ҳисобидан ундирилиши лозим бўлган 610 288 900 сўм қарздорлик тўлиқ ундирилиб, ЯТТ «Соатов Мусурмонқул» ҳисобрақамига ўтказиб берилган.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар