Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Зомин туманида махсус ўқув тактик машғулоти ўтказилди

Зомин туманида махсус ўқув тактик машғулоти ўтказилди

26 май 2020 йил
226
0

Зомин тумани “Юксалиш” маҳалла фуқаролар йиғини худудидан оқиб ўтувчи “Аччи сой” ариқларини ўнг ва чап қирғоқларини мустаҳкамлаш ва тозалаш бўйича махсус тактик ўқув машқи ўтказилди.
Зомин тумани “Юксалиш” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи сой ариқлар сув лойқаларига тўлиб қолган бўлиб, мутахассисларнинг хулосаларига кўра ушбу ариқ сойларида ўз вақтида ўнг ва чап қирғоқларини мустаҳкамлаш ва тозалаш ишлари амалга оширилмаса, ёғингарчилик оқибатида сув тошқинлари юзага келиши мумкин. Тошқин натижасида махаллада жойлашган аҳоли яшаш уйлари ва экин майдонлари жиддий хавф оситида қолади.
Юзага келиши мумкин бўлган турли кўнгилсизликларнинг олдини олиш мақсадида Жиззах вилотяи Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Зомин туман ҳокимлиги, туман Ички ишлар, Ирригация бўлимлари, Туман тиббиёт бирлашмаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш сохасидаги назорат инспекцияси ва бошқа тезкор хизматлар ҳамкорлигида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.

Ўқув машқини ўтказиш режасига асосан қуйидагилар машғулотнинг мақсади этиб белгиланди:
туман ФВДТга кирувчи тегишли хизматлар куч ва воситаларининг юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва оқибатларини бартараф этишдаги харакатларини мувофиқлаштириш;
сув тошқини билан боғлиқ фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва оқибатларини бартараф этишга жалб этиладиган куч-воситаларнинг миқдори ва вазифаларини белгилаб олиш;
сув сатҳи кўтарилиши натижасида қирғоқларни емирилиши юзага келган худудларда авария тиклаш ишларини амалга ошириш;
ариқларни тиклаш бўйича мухандис-техник тадбирларни амалга ошириш;
сув тошқини билан боғлиқ фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва оқибатларини бартараф этишда ФВДТ хизматларининг тегишли куч воситаларни механизациялашган отрядининг амалий ҳаракатларини баҳолаш.
Махсус-тактик ўқув машқига ўнга яқин махсус техника ва 18 нафар мутахассислар жалб этилиб, машғулот қуйидаги босқичларда ўтказилди:
1-босқич: “Юксалиш” маҳалласи ҳудудида шартли равишда сув тошқини юзага келди. Хавф тўғрисида қисқа муддатда туман ФВДТнинг тегишли хизматлари раҳбарлари огохлантирилди;
2-босқич: Дарҳол тегишли хизматларининг куч-воситалари механизациялашган отряди йиғилди ва саф кўриги ўтказилди. Куч ва воситалар хавфни бартараф этишга шай холатга келтирилди.
3-босқич: Маҳалладан оқиб ўтувчи ариқ ва сойларнинг ўзанлари тозаланди, қирғоқ-мустаҳкамлаш ишлари олиб борилди ҳамда “Юксалиш”, “Нурликент” ва “Гулшан” МФЙлар ҳудудидаги зарар кўрган кўчалар таъмирланди.
Иштирокчиларнинг ҳаракати махсус-тактик ўқув машқи штаби томонидан кузатиб борилди ва машғулот якунида муҳокама қилинди.
Машғулот давомида сел хавфи мавжуд бўлган ҳудудларнинг хавфсизлиги таъминланди, ариқ ва сойлар қирғоқлари мустаҳкамланди. Бу каби машғулотлар ҳудудларда табиий офатларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этиб, вилоят миқёсида барча туман ва шаҳарларда ўтказилиши режалаштирилган.

Зомин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар