Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Эльмира Баситханова Жиззахдаги реабилитация марказида учрашув ўтказди

Эльмира Баситханова Жиззахдаги реабилитация марказида учрашув ўтказди

30 май 2020 йил
593
0

Маҳалла ва оилани қўллаб-қуватлаш вазирининг 1-ўринбосари Э.Баситханова ҳамда Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи Назира Мухторова “Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш Республика марказининг Жиззах вилоят ҳудудий бўлинмаси”нинг иш фаолияти билан танишиш мақсадида марказга ташриф буюрди.

Ташриф давомида зўравонликка, тазйиққа учраган хотин-қизлар билан ёпиқ суҳбат ўтказилди. Ҳозирги кунда марказда вақтинча яшаётган 8 нафар хотин-қизлар томонидан реабилитация марказининг ўзида томорқадан фойдаланиб, даромад кўриши эътироф этилди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки Жиззах вилоят Реабилитация маркази 2019 йилнинг январь ойида ташкил этилиб, мазкур йилда 398 та мурожаатларни ўрганишган бўлса, жорий йилнинг 5 ойи давомида эса 377 та мурожаат ўрганилиб, уларга психологик, тиббий, маънавий ёрдамлар кўрсатилди. Шу билан бирга 1 нафар қизга ўша жойни ўзида суҳбат ўткизилиб, ҳимоя ордери берилди.

ОАВ вакиллари учун ҳам карантин қоидаларига мос тарзда масофа сақлаган ҳолда матбуот анжумани ҳам ташкил этилиб, журналистларга зўравонликка учраган хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда реабилитатция марказининг ўрни хусусида маълумотлар берилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар