Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Ўзбекистонда май ойи учун «палов индекси» эълон қилинди: Тошкент ва Жиззах вилоятларида ош қимматлади

Ўзбекистонда май ойи учун «палов индекси» эълон қилинди: Тошкент ва Жиззах вилоятларида ош қимматлади

03 июнь 2020 йил
438
0

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон вилоятлари марказий ҳудудлари кесимида май ойи учун тайёр паловнинг ўртача нархларига оид маълумотлар билан бўлишди.

Кузатувларга кўра, май ойида Тошкент шаҳрида 1 порция палов нархи 17 750 сўм (апрель ойига нисбатан ўзгаришсиз қолган), Қорақалпоғистон Республикасида 13 000 сўм (+667), Андижон вилоятида 14 800 сўм (ўзгаришсиз) ва Қашқадарё вилоятида 16 250 сўмни (ўзгаришсиз) ташкил этган.

Қолган ҳудудларда 1 порция палов нархи ўзгаришсиз қолган: Бухорода 16 минг сўм, Жиззахда 15 166 сўм (+166), Навоийда 13 минг сўм, Наманганда 11 571 сўм, Самарқандда 16 667 сўм, Сурхондарёда 11 800 сўм, Тошкент вилоятида 14 333 сўм (+666), Фарғонада 15 250 сўм, Сирдарёда 14 167 сўм (+167) ва Хоразмда 14 минг сўмдан.

Шундан келиб чиқиб, апрель ойида Тошкент шаҳрида бир кило (етти порция) ош 124 250 сўм, Қорақалпоғистонда 91 000 сўм, Андижонда 103 600 сўм, Бухорода 112 минг сўм, Жиззахда 106 162 сўм, Қашқадарёда 113 750 сўм, Навоийда 91 минг сўм, Самарқандда 116 669 сўм, Сурхондарёда 82 600 сўм, Сирдарёда 99 169 сўм ва Хоразмда 98 минг сўм, Тошкент вилоятида 100 331 сўм, Фарғона вилоятида 106 750 сўмни ташкил этмоқда.

Давлат статистика қўмитасининг алоҳида қайд этишича, нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилиб, бунда вақт ва жойига қараб нархлар ўзгариб туради.

«Маълумотларнинг шаклланиши жараёнида фақатгина танлаб олинган умумий овқатланиш муассасалари (Ош марказлари)даги паловнинг ўртача нархлари ҳисобга олинган бўлиб, ресторан ва чойхоналардаги нархлар инобатга олинмаган», — дейилади хабарда.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар