Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Сардоба сув омборидаги техноген фалокат оқибатларини бартараф этишда “Ҳудудгаз Жиззах” МЧЖ ҳам фаол бўлмоқда

Сардоба сув омборидаги техноген фалокат оқибатларини бартараф этишда “Ҳудудгаз Жиззах” МЧЖ ҳам фаол бўлмоқда

05 июнь 2020 йил
225
0

Сардоба сув омборидаги техноген фалокат оқибатларини бартараф этиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Қурилиш ва тиклаш ишларини қисқа фурсатларда тез ва сифатли якунлаш мақсадида барча вилоятлардан келган ҳашарчилар туну-кун меҳнат қилишмоқда.

Хусусан, Жиззах вилояти қурувчилари Мирзаобод туманининг “Ҳақиқат” ва “Чинобод” маҳаллаларида аҳоли уй жойлари, ижтимоий соҳа обектлари, йўл ва коммунал соҳаларида  таьмирлаш ишларини жаддалик билан олиб боришаяпти.

Мирзаобод туманинг “Ҳақиқат” маҳалласида тошқин оқибатида 112 та аҳоли яшаш ҳонадонлари жиддий талофат кўрди. Жиззах вилоятидан борган ҳашарчилар ана шу хонадонларни  таьмирлаш тиклаш, ишларини олиб боришмоқда.

Иш сураьти кун сайин ортиб, ҳудуд яна обод ва озода масканга айлантирилмоқда. Тошқиндан зарар кўрган бошқа бинолар, жумладан, ижтимоий соҳа объектлари, кўчалар, электр ва газ тармоқларини тиклаш учун  жами Жиззахнинг 18 та қурилиш фирмаси жалб этилган.

Қурилиш ишларига ҳақ тўлаш асосида ишсиз бўлган маҳаллий аҳоли ҳам жалб этилган бўлиб, жами 600 нафарга яқин ишчилар меҳнат қилишмоқда.

Ҳуддудаги мавжуд бинолардан ташқари янги лойиҳалар асосида, маҳалла маркази, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси, тикувчилик цехи, спорт майдонлари, автошохбекат, тўйхона ва болалар боғи барпо этиш ҳам бош режага киритилган.

Шунингдек,  Сирдарё вилоятида тошқиндан зарар кўрган ҳудудлар аҳолисини табиий газ маҳсулоти билан таьминлаш учун Давлат бюджети ҳисобидан 22 миллиард сўм маблағ ажратилди. Ҳозирда барча вилоятларнинг Ҳудудгаз МЧЖ ходимларининг 200 нафарга яқин тажрибали мутахассислари техноген ҳудудда, қурилиш тиклаш ишларини олиб боришяпти.

Хусусан,  Мирзаобод туманига  “Ҳудудгаз Жиззах” МЧЖнинг 20 нафар ҳодими ва 5 та махсус техникаси ажратилган бўлиб, соҳа ходимлари томонидан, йўл трассасидан аҳоли ҳонадонларигача бўлган 7 км масофага газ қувурларини тортиш ишлари жадал олиб борилмоқда.

Бундан ташқари аҳоли яшаш ҳонадонларига онлайн газ ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари ҳам бошлаб юборилган.

"Ҳудудгаз Жиззах" МЧЖ томонидан  қурилиш тиклаш ишларида фаол иштирок этаётган ишчи-хоимлар мунтазам равишда рағбатлантириб борилмоқда.

Зокир Матчонов

“Ҳудудгаз Жиззах” МЧЖ матбуот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар