Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Ўзбекистон армиясида реал жанг шароитига мослаштирилган махсус машқлар амалиётга татбиқ этилади

Ўзбекистон армиясида реал жанг шароитига мослаштирилган махсус машқлар амалиётга татбиқ этилади

11 июнь 2020 йил
408
0

11та йўлакда бажариладиган мураккаб машқлар дастлаб Марказий ҳарбий округига қарашли Жиззах гарнизонидаги ҳарбий қисм полигонида намуна сифатида амалиётга татбиқ этилмоқда. Бу ҳақда ҳарбий журналист Ғайрат Мадраҳимов маълум қилди.

8 июнь куни Марказий ҳарбий округ қўшинларида 2020-2021 ўқув йилига бағишланган тантанали митинг бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққан округ қўмондони полковник Ойбек Саидов шахсий таркибни ўқув йили билан қутлаб, махсус рейсларда шифокорлар назоратида келган ёш чақирилувчиларни ҳарбий қисмда 14 кунлик карантинга олиш, шунингдек, ҳарбий хизматчиларни янгича ёндашувдаги маънавий-маърифий, жанговар тайёргарлик машғулотларига жалб этиш ҳақида тўхталиб ўтди. Тадбирдан сўнг Жиззах гарнизонидаги ҳарбий қисмда намуна сифатида реал замонавий жанг шароитига мослаштирилган мажмуавий махсус машқлар кўрсатиб берилди.

                       

Округ қўмондонлиги томонидан янгича ғоя ва ташаббус асосида ташкил этилган ушбу йўлакларда ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний ва руҳий зўриқишларни енгиб душманга руҳий босим ўтказиши, гаровдагиларни якка тартибда ҳаракатланиб озод этиш амалиёти ишлаб чиқилган.

Бундан ташқари, ярадорларни эвакуация қилиш чоғида тез ва аниқ ўт очиш, жуфтликда ҳаракатланиб отиш позицияларини ўзгартириш, ҳарбий тиббий тайёргарлик меъёрларини бажариш ҳамда ҳаракатланувчи нуқтадан тўғри нишонга олиш каби ўзгарувчан машқларни ўз ичига олади.

Шунингдек, белгиланган вақт ичида жангчиларга сунъий жиҳозланган шартли душман объектига сездирмай бориш, ноқонуний қуролланган гуруҳлар билан узоқ ва яқин масофада жанг қилиш ҳамда асирларни озод этиш вазифаси юклатилади.

Мазкур махсус машқлар жисмоний ва руҳий чидамлиликни талаб этади. Машғулот раҳбари томонидан мураккаб машқни бажариш давомида йўл қўйилган хато ва камчиликларни ҳисобга олиб гуруҳга, якунда эса жанговар взводга баҳо берилади.

Биринчи галда 11та йўлакда бажариладиган мажмуавий назорат машқлари Марказий ҳарбий округ қўшинларида синовдан ўтказилмоқда. Келгусида ушбу машқлар тунги шароитга ҳам мослаштирилади ва барча полигонларда жорий этилиши кутилмоқда.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар