Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Covid-19: Бепарво бўлманг, тадбиркор!

Covid-19: Бепарво бўлманг, тадбиркор!

25 июнь 2020 йил
531
0

Хабарингиз бор, 15 июндан бошлаб, “Яшил ҳудуд”ларда умумий овқатланиш шохобчаларининг фаолиятига рухсат берилди Вилоятимиздаги эпидемиологик барқарорликни сақлаб туришкарантин қоидаларига сўзсиз риоя этилишини тақозо этади.

Шу сабабли Covid-19 пандемияси шароитида фаолияти тикланган тадбиркорлик субъектларида карантин талабларига риоя этилиши бўйича давлат солиқ хизмати, ички ишлар идоралари ҳамдасанитария-эпидемиологик назорат маркази вакиллари иштирокида мунтазам назорат тадбирлари ўтказилаяпти.

Навбатдаги ўрганиш Жиззах шаҳри, “Тошлоқ” маҳалласи, “Шифокорлар” кўчаси ҳудудидаги савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида ўтказилди. Бу шаҳримизнинг энг гавжум ҳудудларидан бири бўлиб,  карантин қоидаларига қатъий риоя этиш зарурияти бирламчи масала эканлиги ҳеч биримизга сир эмас. 

Аммо “Обод Тошлоқ” МЧЖга қарашли умумий овқатланиш шохобчасига киргандаёқ 0372-сонли Ўзбекистон Республикаси санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиеник нормативларига зид равишда фаолият кўрсатилаётганига гувоҳ бўлдик.  Бинога киришда дизенфекцион тўшама тўшалмаган, тана ҳароратини ўлчаш ва антисептик восита мавжуд эмас,  столлар махсус тўсиқ билан ажратилмаган. Биз борган пайтда тушлик маҳали тугаган, хўрандалар кам бўлса-да, бу камчиликлар одам кўп йиғиладиган пайтларда салбий таъсирини кўрсатмайди деб бўлмайди.

Ушбу тадбиркорлик субъектига аниқланган камчиликларни бартараф этиш зарурлиги тушунтирилиб,  расмий огоҳлантириш берилди. Кейинги ҳолатда қатъий чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирилди.

Якка тартибдаги тадбиркор Ҳумоюн Ғаниевнинг савдо дўконида сотувчи ниқобсиз ишлаётгани дарҳол эътиборни тортди. Дўконга киришда дизтўшаманинг йўқлиги, антсептик воситаларнинг мавжуд эмаслиги ишчи гуруҳнинг эътирозига сабаб бўлди. Тадбиркорга ҳам огоҳлантириш хати берилиб, масъулиятли бўлиш лозимлиги эслатилди.

Тушлик вақти ўтган бўлса-да, “Жўшқин шалола” хусусий фирмасига қарашли овқатланиш нуқтаси хўрандалар билан гавжум. Бир қарагандаёқ карантин талаблари жиддий равишда бузилаётгани кўзга ташланади. Хўрандалар учун столлар шахмат усулида жойлаштирилмаган, ҳимоя тўсиқлари мавжуд эмас. Пирометр мавжуд бўлса-да, уни ишлатиш ҳеч кимнинг хаёлига келмайди. Мижозлар қўлига антисептик восита билан ишлов бериш, ҳар икки соатда хлорамин билан пол юзасини артишга эътибор берилмаяпти. Тадбиркорга пандемия шароитида ишлашнинг ўзига яраша  масъулияти борлиги ҳақида тушунтириш берилиб, расмий огоҳлантирилди.

Хусусий тадбиркор Норматов Камолга тегишли бўлган минимаркетда ниқобсиз шахслар бўлишига йўл қўйилган. Дизенфекцион тўшама ҳақида сўралганида одатдагидай  “ҳозиргина алмаштириш учун олинган эди” деган жавобни эшитдик. Сотиш учун маҳсулотлар зич жойлаштирилганидан ижтимоий масофа сақлашнинг имкони йўқ. Бу ерда ҳам тадбиркорга 0372-сонли Ўзбекистон Республикаси санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиеник нормативлари тушунтирилиб, расмий огоҳлантириш хати берилди.

Афсуски, бу каби камчиликлар қолган тадбиркорлик субъектларида ҳам учрайди. Коронавирус пандемиясидан максимал даражада ҳимояланиш, хавфсизлик қоидаларига  риоя қилмаслик нафақат масъулиятсизлик, балки ҳуқуқий жавобгарликни келтириб чиқариши ҳақида ҳам  огоҳлантирилмоқда. Назорат тадбирлари давомида назорат касса аппаратларининг ҳолати ва иш ўринларининг легаллаштирилиши масаласи ҳам ўрганилмоқда.

Бепарволикка берилиш катта маблағ ва қийинчиликлар эвазига жиловланган коронавирус хуружининг қайта авж олишига сабаб бўлади.  Бу хатарнинг олдини олишда давлатимиз ишонч билдириб, фаолият бошлашига изн берган тадбиркорлик субъектлари, ҳар биримиз масъулмиз. Назорат тадбирлари давом этади.

Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар