Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда ташқи савдо айланмаси қандай бўлмоқда

Жиззахда ташқи савдо айланмаси қандай бўлмоқда

25 июль 2018 йил
794
0

Вилоятнинг ташқи савдо айланмаси 2018 йил январь–июнь ойларида 121,1 млн. АҚШ долларини ташкил қилди.

Экспорт ҳажми 34,2 млн. АҚШ долларини, импорт эса 87,0 млн. АҚШ долларини экспорт- импорт салдоси минус 52,8 млн. АҚШ долларини ташкил қилди.

Вилоятимизда сўнгги йилларда саноат тузилмасини диверсификация қилиниши натижасида экспорт таркиби сезиларли даражада ўзгаришига эришилди. Таькидлаш лозимки, ўтган давр мобайнида хом-ашёдан тайёр маҳсулот экспорт қилинишига эришилди.

Хусусан 2018 йил январь–июнь ойларида экспорт ҳажми 34,2 млн. АҚШ долларга тенг бўлибўтган йилга нисбатан (59,9 % ) ни ташкил қилди, жумладан озиқ-овқат махсулотлари экспорти 6,6 млн АҚШ долларга (84,0 %) пахта толаси 0,6 млн. АҚШ долларга (5,7 %), кимё маҳсулотлари 0,2 млн. АҚШ долларга (57,3 %) ,машина ва асбоб-ускуналар 0,5 млн. АҚШ долларга (2,0 баравар), хизматлар 0,1 млн. АҚШ долларга (102,2 %) бошқа 26,1 млн. АҚШ долларга (68,8 %) тенг бўлди.

Мева сабзавот маҳсулотлари ва уларни қайта ишлаш экспорти ҳажми 5,9 млн. АҚШ долларни ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан (78,6 %) ни вилоятдаги жами экспортга нисбатан улуши (17,3 %) ташкил этган. Шу жумладан; сабзавотлар 2,5 млн. АҚШ долларни ўтган йилнинг шу даврига нисбатан (54,8 %) вилоятдаги жами экспортга нисбатан улуши (42,9 %), мева ва резаворлар 2,6 млн. АҚШ долларни ўтган йилнинг шу даврига нисбатан(128,4 %) улуши (43,4 %), узум 0,5 млн. АҚШ долларни ўтган йилнинг шу даврига нисбатан (71,9%) улуши (8,2 %), полиз 0,1 млн. АҚШ долларни ўтган йилнинг шу даврига нисбатан(12,4 %) улуши (2,3 %) ёнғоқ0,2 млн. АҚШ долларни ўтган йилнинг шу даврига нисбатан(124,2%) улуши (3,2 %), ташкилқилади.

Вилоятимизда 2018 йил январь–июньойларида импорт ҳажми 87,0 млн. АҚШ долларига тенг бўлиб ўтган йилга нисбатан (181,6 %), жумладан озиқ-овқат махсулотлари 13,3 млн. АҚШ долларга (167,0 %), кимё маҳсулотлари ва ундан тайёрланган буюмлар 13,1 млн. АҚШ долларга (141,6 %), рангли металлар 2,8 млн АҚШ долларга (59,1 %) қора металлар 2,5 млн АҚШ долларга (132,5 %) ёқилги маҳсулотлари 58,1 минг. АҚШ долларга (16,8 %), машина ва асбоб–ускуналар 48,6 млн. АҚШ долларга (2,4 баробарга ошган), хизматлар 0,1 млн. АҚШ долларга 98,6 %), бошқа маҳсулотлар 6,4 млн. АҚШ долларга (208,8 %) тенг бўлди.

Ташқи савдо айланмаси бўйича МДҲ давлатлар орасида асосий ҳамкорлар, Беларуссия, Россия, Қозоғистон, Украина, Тожикистон, ва Қирғизистон уларнинг жами ташқи савдо айланмасидаги улуши 32,2 фоизни ташкил этган бўлиб, бошқаҳорижий давлатлар орасида Хитой, Туркия, Корея Республикаси, Литва, Эквадор, Италия, Эрон ва Германия давлатлариҳисобланади ва уларнинг улуши 60,6 фоизни ташкил қилади.

Статистик кўрсаткичларнинг динамикаси шуни кўрсатадики, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг роли йилдан йилга ортиб бормоқда.

2018 йил январь –июнь ойларида вилоятимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъэктлари томонидан 31,9 млн АҚШ доллари миқдорида товарлар (ишлар, хизматлар) экспорт қилинди (умумий экспорт ҳажмининг 93,4% ), шу билан бирга 2017 йил январь –июнь ойларига (72,4 %) ташкил қилди.

Жиззах вилояти статистика бошқармаси

Ташқи иқтисодий фаолият ва савдо

статистикаси бўлими

Б.Ҳаққулова

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар