Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Зомин туманидаги инвестицивий лойиҳалар билан танишамиз

Зомин туманидаги инвестицивий лойиҳалар билан танишамиз

27 июль 2020 йил
392
0

Зомин туманида 2020-2022 йилларга мўлжалланган ҳудудий инвестиция дастури доирасида умумий қиймати 1 триллион 126 миллиард сўмлик 99 та инвестиция лойиҳалари ишга туширилиши ва 2497 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. Лойиҳаларнинг 575,6 миллиард сўми ташаббускорларнинг маблағлари, 237,7 миллиард сўм банк кредитлари, 25,8 миллион доллар хорижий кредит линиялари, 5,2 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан амалга оширилмоқда.

Ушбу инвестиция лойиҳаларини соҳалар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак: саноат соҳасида қиймати 413,8 миллиард сўмлик 19 та лойиҳа амалга оширилиб, 654 та янги иш ўринлари яратилади; хизмат кўрсатиш соҳасида 174,2 миллиард сўмлик 17 та лойиҳа ва 272 та иш ўринлари; қишлоқ хўжалигида қиймати 538,2 миллиард сўмлик 63 та лойиҳа ва 1571 та иш ўринлари яратиш кўзда тутилган.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 502,3 миллиард сўмлик маблағ ўзлаштирилди. Натижада қиймати 116,1 миллиард сўмлик 41 та лойиҳа фойдаланишга қабул қилиниб, 259 та янги иш ўринлари яратилди. Шунингдек, амалга оширилаётган йирик лойиҳалардан – “Юсуф Диёр” фермер хўжалигида 67 та, “Ўзтекс Жиззах” МЧЖда 46 та, жами 403 та янги иш ўринлари яратилди.

Яқинда ўз фаолиятини бошлаган 3омин асл ипак толаси хусусий корхонасида пилла ҳосили қайта ишланиб, ипак толаси ва момиқ ишлаб чиқарилади. Шуниси қувонарли-ки, корхона 400 тонна пиллани қайта ишлаш қувватига эга бўлиб, маҳсулотлар тўлиқ экспорт қилинади. Жорий йилда жамоа аъзолари Бахмал, Зарбдор, Зомин ва Янгиобод туманлари пиллакорларидан 293 тонна сифатли пилла қабул қилиб, уни қуритиб, қайта ишлашга бел боғлаганлар. Айни кунда бу ерда 100 га яқин ходим фаолият кўрсатиб, карантин талабларига амал қилинган ҳолда ишлар қизғин олиб борилмокда. Ишловчиларга етарли шароитлар яратилган. Ошхона ишлаб турибди. Автобус хизмати йўлга қўйилган. Иш ҳақи вақтида тарқатилмоқда.

– Ўтган йили бир миллион долларлик маҳсулот ишлаб чиқардик, – дейди корхона иш юритувчиси Сарвар Ўролов. – Улар Хитой, Туркия, Эрон мамлакатларига экспорт қилинди. Бу йил ҳам қарийб 1,5 миллиард долларлик экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқаришни кўзлаб турибмиз.

Келгусида корхона фаолияти янада кенгаяди. Ҳозир Янгиобод туманида 1,5 минг гектар лалми ер ўзлаштирилиб, тут плантациялари ташкил қилинаяпти. Шу мақсадда артезиан қудуқлар қазилиб сув чиқарилмоқда. Яна қўшимча 200 та янги иш ўрни яратилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9 январдаги 4563-сонли қароригаасосан “Жиззах органик” МЧЖтомонидан 2019-2023 йиллар мобайнида қиймати 100 миллион долларлик (шундан 70 миллион доллар хорижий кредит, 5 миллион доллар ўз маблағи, 25 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция) “Чорвачиликни ривожлантириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш” лойиҳаси амалга оширилиб, 1000 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган. Ўтган вақт ичида 24,2 миллион доллар микдоридаги хорижий инвестициялар ўзлаштирилди.

2020 йилда қарорга асосан ташаббускор томонидан 20 миллион доллар ўзлаштириш белгиланган бўлиб, шу йилнинг 6 ойи мобайнида 16 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилди.

Зомин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар