Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган Volkswagen Caddy автомобилларининг нархи маълум қилинди

Жиззахда ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган Volkswagen Caddy автомобилларининг нархи маълум қилинди

27 июль 2020 йил
611
0

Германиянинг “Volkswagen” концерни Ўзбекистонда ўз автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши ҳақида хабар қилинган эди. Концерн моделлари Жиззахда барпо этилаётган заводда 2022 йилда йўлга қўйилиши режалаштирилган. Ҳозирда бу ерда қурилиш-монтаж ишлари қизғин кетмоқда.

27 июл куни эса, Volkswagen Ўзбекистон автомобил бозори учун ўз моделларининг онлайн тақдимотини ўтказди.

Шундай қилиб, ҳозирча, Volkswagen Caddy 3 хил намунада ва 3 хил нарх сегментида харидорларга ҳавола қилинади.

Volkswagen Caddy (Kasten)

172 млн 100 минг сўмдан сотиладиган Volkswagen Caddy (Kasten) автомобили, асосан, юк ташишга мўлжалланган. Унинг ўртача ёнилғи сарфи 100 км.га 7,1 литрни ташкил этади. Двигатели 110 от кучига тенг бўлиб, 5 босқичли механик узатмалар қутиси ёрдамида ҳаракатланади. 12,5 сонияда тезлигини 100 км/соатга етказа олади. Тўпламда орқага жойлаш сенсорли датчиклар, баландликка тўхтаб турган жойидан ҳаракатланишда ёрдам берувчи тизим, электррул кучайтиргич, масофадан бошқарилувчи марказий қулф тизимлари мавжуд.

Volkswagen Caddy (Kombi)

Volkswagen Caddy (Kombi) 190 000 000 сўмдан тақдим этилмоқда. Унинг ҳам техник кўрсаткичлари Volkswagen Caddy (Kasten) билан бир хил. Биргина фарқи автомобилнинг юк ва йўловчи ташишга мослаштирилганидир.

Volkswagen Caddy (Trendline)

Нархи 221 900 000 сўм сифатида белгиланган Volkswagen Caddy (Trendline) моделлар қаторидаги энг қиммати саналади. У фақат йўловчи ташишга мўлжалланган бўлиб, ҳайдовчи билан бирга 7 кишини таший олади. Техник кўрсаткичлари Volkswagen Caddy (Kasten) модели билан айни.

Шу билан бирга, тўплам жиҳозланишида бирмунча ўзгаришлар мавжуд:

Бамперлар кузов рангига бўялган бўлади, олд ўриндиқлар алоҳида бошқарилган тарзда қиздирилади, кондиционер, Caloundra 6J х15 қуйма дисклари, туманга қарши фаралар, орқага жойлаш сенсорли датчиклар, баландликка тўхтат турган жойидан ҳаракатланишда ёрдам берувчи тизим, электррул кучайтиргич, масофадан бошқарилувчи марказий қулф бўлади.

Автомобилларга бугундан эътиборан компания сайтида http://www.volkswagen.uz/#/order ёки Тошкент шаҳри, Сергели тумани, Обиҳаёт кўчаси 39-уйда жойлашган савдо дўконида буюртма бериш мумкин.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар