Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Зафаробод туманида йирик цемент заводи "Huaxin Cement Jizzakh" МЧЖ ҚКнинг биринчи босқичи ишга туширилди

Зафаробод туманида йирик цемент заводи "Huaxin Cement Jizzakh" МЧЖ ҚКнинг биринчи босқичи ишга туширилди

30 июль 2020 йил
347
0

Яқинда Ўзбекистонда цемент ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган корхоналар сони яна биттага кўпайди, деб хабар берди "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси матбуот хизмати. 

Қайд этилишича, Жиззах вилоятининг Зафаробод туманида йирик цемент заводи "Huaxin Cement Jizzakh" МЧЖ ҚКнинг биринчи босқичи ишга туширилди. Корхона йилига 1,2 млн тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга. Лойиҳанинг умумий қиймати 150,0 млн долларни ташкил этади. Эътиборлиси, завод тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобига бунёд этилган. Муҳими пандемия шароитида бу ерда 300 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди. Эндиликда корхонада М-400 ва М-500 маркадаги сифатли цемент маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Бунинг учун корхона энг сўнгги русумдаги энергия тежамкор, экологияга таъсир кучи кам бўлган технологиялар билан жиҳозланган. Ҳозирда заводда кунига 2,5-3 минг тонна ярим тайёр маҳсулот клинкер ишлаб чиқарилмоқда. Синов-текширув даври якунлангач завод кунига 5 минг тонна сифатли цемент ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлади.

Маълумот учун, «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси инвестиция лойиҳалар, ҳамда ҳудудий дастурига кўра вилоят ҳокимликлари билан ҳамкорликда жорий йилда умумий қуввати 5 млн тонна бўлган жами 6 та янги цемент заводлари фойдаланишга топширилади. Натижада, цемент ишлаб чиқариш бўйича умумий ишлаб чиқариш қуввати йилига 20 млн. тоннага етказилади.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар