Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Форишда болаларни спортга қизиқтириш учун нима ишлар қилинмоқда?

Форишда болаларни спортга қизиқтириш учун нима ишлар қилинмоқда?

26 июль 2018 йил
1 884
0

Халқимиз «Соғлом танда соғ ақл» деб бежизга айтмаган.

Ўғил-қизларнинг соғлом ва баркамол инсонлар бўлиб улғайишида жисмоний тарбиянинг ўрни муҳим. Уларни боғча ёшиданоқ спортга қизиқтириш, жисмоний тарбия билан шуғулланиб бориши, улар улғайгандаҳам мунтазам спорт билан шуғулланиб боришига хизмат қилади.

Бизнинг 2-сонли «Бинафша» мактабгача таълим муассасамизда ўғил-қизларнинг гимнастика машғулотлари билан шуғулланиши учун тўгарак ташкил этилган. Эрталаб болажонлар боғчага келишлари билан 10-15 дақиқа давомида жисмоний тарбия машғулотлари олиб борилади. Бундан ташқари мунтазам равишда тарбияланувчилар ўртасида спорт мусобақалари ҳам ташкил этилиб бориляпти.

Боғчамизнинг катта гуруҳтарбияланувчилари ўртасида яқинда ташкил этган мусобақа «Соғломжон – полвонжон» деб номланди. Унга ота-оналар ҳам таклиф этилди. Катта гуруҳтарбияланувчилари иккига бўлиниб, «+алдирғоч» ва «Лочинлар» жамоалари ташкил этилди. Жамоалар арқон тортиш, вилосипед пойгаси, саватга тўп ташлаш, гимнастика машқларини бажариш, кубиклардан чиройли ва баланд минора ясаш шартларини бажардилар. Бажарилган ишлар ҳакамларҳайъати томонидан баҳолаб борилди.

Бу каби тадбирлар ўғил-қизларни соғлом ва баркамол инсонлар бўлиб улғайишига хизматқилади.

Адиба КЕЛДИБЕКОВА

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар