Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Мирзачўлда мустақиллик байрами бошлаб юборилди

Мирзачўлда мустақиллик байрами бошлаб юборилди

01 август 2018 йил
998
0

Мирзачўл туманининг Гагарин шаҳрида ўтказилган "Азиз ва ягонамсан, Мустақил Ўзбекистоним” шиори остидаги адабий-мусиқий кеча Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллигига бағишланди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими, Жиззах вилоят Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тасарруфидаги шахсий таркибнинг 600 га яқин ҳарбий аскарлари иштирок этди.

Дастлаб сўзга чиққан вилоят маънавият ва маърифат маркази раҳбари Шуҳрат Туратов мустақиллик шарофати билан мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ҳақида гапириб, бу ислоҳотларнинг бош мақсади - юрт тараққиёти, эл фаровонлигини таъминлашдай эзгу ғоялар билан улуғвор аҳамият касб этишини таъкидлади. Жумладан, бугунги кунда Мирзачўл туманида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ҳам ана шундай юксак мақсадлар намоёни эканлигини алоҳида қайд этди.

Ёзувчилар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими масъул котиби Меҳрибон Абдураҳмонова ўз маърузасида халқимизнинг маънавиятини янада юксалтириш йўлида китоб ва китобхонликнинг аҳамияти беқиёс эканлигини таъкидлар экан, миллий адабиётимизда яратилган энг сара асарлар тўғрисида иштирокчиларга маълумот бериб ўтди. Тадбир давомида Меҳрибон Абдураҳмонова ўз ижодидан намуналар ўқиб берди.

Мусиқий кечада иштирок этган вилоятимиз ижодкор ёшларидан Аваз Алимов, Паризода Абдуқодирова ҳамда Жаҳонгир Норматовларнинг шеърлари ҳарбийлар кўнглини шеърга, адабиётга ошно қилди.

Шеърлар куй ва қўшиқларга уланиб, вилоятимизнинг таниқли эстрада хонандалариижросидаги Ватанни, ёшликни, дўстликни улуғловчи гўзал тароналар кечага алоҳида файз бахш этди.

Тадбир сўнгида Ёзувчилар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими масъул котиби Меҳрибон Абдураҳмонова ҳамда вилоят маънавият ва маърифат маркази раҳбари Шуҳрат Туратовлар ҳарбийларга турли номдаги китоблардан иборат совғалар улашди.

Бегзод Қодиров

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар