Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўттиз олтинчи сессияси ўтказилди

Жиззахда Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўттиз олтинчи сессияси ўтказилди

20 август 2018 йил
1 042
0

Жиззах вилоят ҳокимлигида Халқ  депутатлари  вилоят Кенгашининг ўттиз олтинчи сессияси ўтказилди. Сессия кун тартибидан бир қатор муҳим масалалар ўрин олди.

Хусусан, аҳолининг соғлом овқатланиши ва соғлом турмуш тарзини юритиш борасида ҳудуддаги тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, таълим муассасалари, жамоат ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини ўрганиш якунлари, аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатилиши,  унинг ўз вақтида ва юқори сифатли бўлишини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2017 йил 18 августдаги “Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни ва дори воситалари таъминотини янада яхшилаш, ушбу соҳадаги қонунчиликни амалиётга самарали татбиқ этишга кўмаклашиш, шунингдек бу соҳада парламент ва депутатлар назоратини самарали амалга ошириш борасидаги ишларни янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1049-III-сонли қарорининг ижроси,

Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларида Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш масалалари бўйича комиссиялар тузиш бўйича  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3182-сонли қарори ижроси юзасидан вилоят секторлар раҳбарларининг ҳисоботлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сонли “Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний  иш фаолиятларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашлари, уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг ижроси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 майдаги ПҚ-2960-сонли “Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар натижадорлиги ва самарадорлигини оширишда маҳаллий ижро ҳокимияти ва иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижроси ҳамда  янги иш жойлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича, вилоят Дастурининг 2018 йил иккинчи чорагида ижроси хусусида, атроф-муҳит ифлосланишини олдини олиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги юзасидан вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғининг ҳисоботи, вилоят маҳаллий бюджетининг 2018 йил иккинчи чорак ижроси,  “Ёшлар-келажагимиз” Давлат дастурининг ижроси юзасидан масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида  Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПК-2124-сонли қарорининг ижроси ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5017-сонли “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси томонидан ижроси таъминланиши ҳақида, 

Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг  мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижросини таъминлашда раҳбарларнинг масъулияти ва жавобгарлиги бўйича Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг бўшаб қолган сайлов округи бўйича ўтказилган сайлов якунлари, вилоят ҳокимининг сессиялар оралиғида қабул қилинган қарорларини тасдиқлаш ҳақидаги масалалар кун тартибидан ўрин олди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар