Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Ҳарбийлар Қурбон ҳайити муносабати билан Қариялар ва Меҳрибонлик уйларида байрамлар ташкил этди

Ҳарбийлар Қурбон ҳайити муносабати билан Қариялар ва Меҳрибонлик уйларида байрамлар ташкил этди

24 август 2018 йил
956
0

Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари Қурбон ҳайити муносабати билан Қариялар уйларида яшаётган нуронийлар ҳамда Меҳрибонлик уйларида тарбияланаётган болажонлар ҳолидан хабар олди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.

Хусусан, Жиззах шаҳридаги ҳарбий қисмлардан бирида хизмат вазифасини ўтаётган ҳарбий хизматчилар шаҳардаги 29-сонли Меҳрибонлик уйига ташриф буюриб, бу ерда тарбияланаётган болажонлар учун ҳақиқий байрам уюштириб берди.«Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин» шиори остида ўтказилган ушбу тадбирда Марказий ҳарбий округ, Жиззах ҳарбий прокуратураси вакиллари ва маҳалла фаоллари иштирок этди.

Меҳрибонлик уйида тарбияланаётган болаларда ватанпарварлик руҳини ошириш мақсадида маърузалар ўқилди, ҳарбий хизматчилар томонидан қўл жанги санъати намуналаридан кўргазмали чиқишлар намойиш этилди. Болажонлар ҳам шеър айтиш, рақсга тушиш каби маҳоратларини намойиш этиб, меҳмонлар олқишига сазовор бўлди. Тадбир якунида уюштирилган концерт дастури эса барчага бирдек хуш кайфият улашди.Шунингдек, болажонларга 160 дан ортиқ бадиий ва эртак китоблар, мактаб ўқув қуроллари топширилди. Уларнинг яшаш шароити билан яқиндан танишилди.

Қариялар уйида яшаётган нуронийлар билан дилдан суҳбатлар уюштирилди. Ҳарбийлар байрам муносабати билан уларга қимматбаҳо совғалар улашди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар