Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда пиёдалар ўтиш жойларида ўқувчи ёшларнинг муляжлари ўрнатилди

Жиззахда пиёдалар ўтиш жойларида ўқувчи ёшларнинг муляжлари ўрнатилди

05 сентябрь 2018 йил
873
0

Жиззах вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ташаббуси билан янги 2018-2019 ўқув йили бошланиши муносабати билан болалар билан боғлиқ йўл-уловҳодисаларининг олдини олиш мақсадида вилоят ҳудудидаги мавжуд серқатнов йўл ёқаларида жойлашган таълим муассасалари олдидаги пиёдалар ўтиш жойларига янги иннавацион ғоялар асосида ўқувчи ёшларнинг муляжлари ўрнатилди.

-Ушбу ўқувчи ёшларнинг муляжлари транспорт воситалари ҳайдовчиларини хушёрликка чорлаб, ҳайдовчини транспорт воситасини тезлигини мажбурий қамайтиришга эришилади,- дейди вилоят ИИБ ЙҲХБ катта инспектори капитан Эркин Очилов.

Бундан ташқари вилоят ҳудудида ўтказилаётган "Диққат болалар!” тадбири давомида янги ўқув йилининг илк кунларида мактабга биринчи бор ташриф буюрган ўқувчи ёшлар билан мустақиллик дарслари билан бир қаторда ўқувчи ёшларни уйдан мактабга ва мактабдан уйга боришларида уларнинг йўлларда хавфсиз ҳаракатланишлари юзасидан кўникмалар ҳосилқилиш мақсадида соҳа ходимлари томонидан қисқа дарс машғулотлари ташкил этилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар