Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » “ҒАЛАБА”ДА БАЙРАМ ШУКУҲИ

“ҒАЛАБА”ДА БАЙРАМ ШУКУҲИ

07 сентябрь 2018 йил
675
0

"Обод қишлоқ” ва "Обод маҳалла” дастурлари доирасида вилоятимиз шаҳар ва туманларидаги 33 та қишлоқ ва маҳаллаларда бунёдкорлик ишлари давом этмоқда.

10000 га яқин уй-жойларни тартибга келтириш асносида ҳозиргача рўзғордан орттириб, тузукроқ шароитга эга уй-жойларни қилолмай келаётган камҳарж оилалар учун 650 дан зиёд намунали арзонлаштирилган турар жойлар қуриб битказилмоқда. Барча қулайликларга эга бўлган хонадонлар босқичма-босқич ўз эгаларига топширилмоқда. Байрам кунларида вилоятимиздаги 200 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож юртдошларимизнинг уй тўйлари кўнглига ободлик олиб кириб, бир умр унутилмас лаҳзаларни ҳадя этди.

Президентимиз раҳнамолигида жисмоний имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Жорий йил вилоятимиз бўйича 444 та намунали уй-жойлар калити ўз эгаларига топширилди. Йил охирига қадар яна 140 нафар ногиронлиги бор, оғир шароитда яшаётган оилалар ҳам уйли-жойли бўлишади.

Юртбошимизнинг 2018 йил март ойида қишлоқ аҳоли пунктларининг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик- коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш ва шу асосда аҳоли турмуш маданиятини юксалтириш мақсадида қабул қилган "Обод қишлоқ” дастури Мирзачўл туманида узоқ йиллардан буён тўпланиб қолган муаммоларга ечим топди. Эски, барак типида қурилган 54 та уйлар ўрнида 380 оила учун барча қулайликларга эга арзон намунавий уй-жойлар барпо этилиб, аҳоли кўчиб киряпти. Мирзачўл туманида "Обод қишлоқ” манзилли дастури бўйича намунали лойиҳа асосида 233 та турар жой ҳамда 168 та оилага мўлжалланган кўп қаватли уйлар қад ростламоқда.

Ҳадемай туман маркази ҳуснига кўрк қўшган ушбу турар жойлар эгаларига топширилади.

Ўтган шанба куни туман марказидаги маданият саройи хиёбонида "Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” деб номланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирга туман фаоллари, нуронийлар, ёшлар, ҳарбий хизматчилар таклиф этилди. Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири, генерал майор Турсунхон Худойбергенов сўзга чиқди. Нотиқ давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ҳаётга татбиқ этилаётган "Обод қишлоқ” дастурининг чеккаҳудудларда яшовчи аҳолининг турмуш шароитини яхшилашдаги роли, одамларни розиқилиш, бунёдкорлик ишларида фаол иштирок этаётган корхона, ташкилотлар хусусида гапирди. Жумладан, дастурни амалга оширишда фаол иштирок этаётган республика Фавқулодда вазиятлар вазирлигинингҳудудий бошқармаларининг ҳарбий хизматчилари вақутқарувчилари фаолияти ҳақида алоҳида тўхталди. Шундан сўнг у республикамиз Мустақиллигининг 27 йиллик байрами муносабати билан жамоат ва хизмат бурчини аъло даражада бажараётган, фидоийлик ва жонбозлик кўрсатган ҳарбий хизматчиларга вазирликнинг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғаларини топширди. Байрам тадбирида иштирок этган вилоят ҳокими Эргаш Салиев тўпланганларни Мустақиллик айёми биланқутлаб, бир гуруҳ шахсий таркиб ва махсус қисм хизматчиларига эсдалик совғаларини топширди.

Тадбирда вилоятимиз санъат усталари, ёш ижрочилар ҳамда Жиззах гарнизони офицерлар уйининг ҳарбий оркестрининг концерти намойиш этилди.

Зоир ЭРГАШЕВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар