Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » СИФАТЛИ ДЕФОЛИАЦИЯ — МЎЛ ҲОСИЛ ГАРОВИ

СИФАТЛИ ДЕФОЛИАЦИЯ — МЎЛ ҲОСИЛ ГАРОВИ

10 сентябрь 2018 йил
771
0

Дўстлик туманининг А.Саркисов номли сув истеъмолчилар уюшмаси ҳудудидаги "Эшниёз ота” фермер хўжалиги даласида ғўза майдонларида дефолиация тадбирини сифатли ўтказиш бўйича амалий ўқув-семинар бўлиб ўтди. Унга вилоят қишлоқ хўжалиги корхоналари, туманларнинг агроинспекция раҳбарлари, фермер хўжаликларининг раислари ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар мутахассислари таклиф этилди.

Ўқув-семинарни вилоят ҳокимининг ўринбосари Рустам Холматов қисқача кириш сўзи билан очди. У ғўза майдонларида дефолиациянинг аҳамияти ҳақида гапириб, бу муҳим агротехник тадбирни ўз вақтида сифатли ўтказишни алоҳида таъкидлаб ўтди. Йиғилганлар эътиборини ўтган йиллардаги препаратлардан воз кечиб, янгиларидан фойдаланиш зарурлигига қаратди. Шундан сўнг "Эвро теим” масъулияти чекланган жамиятининг раҳбари Райим Салиев янги Д.Экстра препарати таркиби, таъсири ва хусусиятлари, қўлланилиши ҳақида тушунча берди.

Тадбир сўнгида ўқув-семинар қатнашчилари "Эшниёз ота” фермер хўжалигининг ғўза майдонларида ўтказилган дефолиация жараёни, техника воситалари (пуркагичлар, сув йиғимлари), ишчи эритма тайёрлаш тартиби билан танишдилар.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар